• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «ЙПХ ходимини видеога олиб, интернетга чиқариб юбориш ўзбекчиликка тўғри келмайди». ИИВ «видеочи»-ҳайдовчиларни ўзаро ҳурматга чақирди

    Ички ишлар органлари ходимлари, хусусан, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга масъул шахслар уларнинг фаолияти фуқаролар томонидан видеога олинишига, умуман олганда, қарши эмас. Бироқ бу видеоларнинг ижтимоий тармоқларга чиқариб юборилиши, сўнг ички ишлар органлари ходимларининг шаъни ерга урилишини оқламайди.

    Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 31 октябрь куни бўлиб ўтган ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) мутасаддиларининг ОАВ вакиллари ва блогерлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

    Тадбирда чиқиш қилган ЙҲХББ Йўл-патрул хизмати фаолиятини ташкил этиш ва маъмурий амалиёт бўлими бош инспектори Илҳом Идиров ЙПХ ходими акс этган баҳсли видеоларнинг нотўғри талқинларга сабаб бўладиган кўринишда ижтимоий тармоқларга чиқариб юборилишини «ўзбекчиликка тўғри келмайди» деб атади.

    Илҳом Идиров.

    Илҳом Идиров.
    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
    Йўл-патрул хизмати инспекторининг фуқаро билан мулоқотини тартибга солиш учун боди-камералардан фойдаланиш тартиб-қоидалари ишлаб чиқилди. Мана шу ҳужжатда фуқаролар томонидан ЙПХ инспекторини видеотасвирга олиш тақиқланмагани, жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳақида ҳам бандлар бор.

    Лекин, кўряпсизлар, бу — ўзимизнинг мустақил Ўзбекистонимиз, ЙПХ инспектори ҳам осмондан тушмаган, шу халқ вакили. Тўғри, гуруч курмакциз бўлмайди. Тасвирга олишга рухсат этилган бўлса-да, ЙПХ инспекторини видеога олиб, кенг оммага — дунёга ошкор қилиб юбориш ўзбекичиликка тўғри келмайди, деб ҳисоблайман.

    Илҳом Идиров, ИИВ ЙҲХББ Йўл-патрул хизмати фаолиятини ташкил этиш ва маъмурий амалиёт бўлими бош инспектори

    Ички ишлар вазири матбуот котиби Шуҳрат Ғиёсов эса ЙПХ ходимларини видеога олаётганларнинг аксариятини «публикага ўйнаш», кўпроқ лайк йиғишда айблади.

    Шоҳрух Ғиёсов.

    Шоҳрух Ғиёсов.
    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
    Ҳаммамиз кўриб турибмиз, фуқаролар ЙПХ инспекторининг шахсиятига ўтиб кетмоқда. Бу билан улар ходимларнинг фаолиятига халал бермоқда. Аниқки, ўша вақтда ходим «нима учун ишимга халал беряпсан!» деб реакция билдиради.

    Бир четда туриб тасвирга олса — бошқа гап. Бу баҳсли ҳолат. Европада ҳам бу ҳолатда тасвир ўрганиб чиқилади. Агар фуқаро ходимнинг ишига тўсқинлик қилиб, шахсиятига теккан бўлса, жавобгарликка тортилади.

    Бизда эса «публикага ўйнаб», кўпроқ лайк йиғиш учун тасвирга олишмоқда. Бу хатти-ҳаракатлар ЙПХ инспектори ишига ҳалал беради.

    Шоҳрух Ғиёсов, ички ишлар вазирининг матбуот котиби

    ЙҲХББ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши котиби Мансурхон Рихсиев эса йўл назоратчиларининг шаъни, қадр-қимматини ерга уришга ҳеч кимнинг ҳақи йўқлигини эслатиб ўтди.

    Мансурхон Рихсиев.

    Мансурхон Рихсиев.
    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
    ЙПХ инспектори ҳам инсон, унинг шаъни, қадр-қимматини ерга уришга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Фуқаро фақат ўзининг ҳақлигини исботлаш учун тасвирга олиши керак. Юқори турувчи органларга мурожаат қилиб, лавҳасини далил сифатида кўрсаца, қонунан устун бўлиши мумкин.

    Тасвирлар ижтимоий тармоқларга жойлангач, ҳақоратлар, калака-мазахлар, ходимга қаршилик кўрсатиш ҳолатлари кузатилмоқда. Мана шу ҳолатларга озгина чек қўйиш керак. Шу мақсадда ходимларга қаршилик кўрсатган фуқароларга кўрилаётган чоралар ҳақида ОАВда материаллар бериб турибмиз.

    Ким бўлишидан қатъий назар, ўз шаънини ҳимоя қилиш керак. Унинг ҳам оиласи бор, ота-онаси, қариндош-уруғи бор. Эртага уни интернетга чиқариб, шарманда қилгандан кейин, у ким деган одам бўлади?! Унинг фарзандлик, оталик обрўси қаёққа кетади? Фақат қоралайвермай, бу томонларини ҳам ўйлаш лозим.

    Яхши ишлаётга ходимлар ҳам бор. Биттасига қараб, бутун тизимга баҳо бериш нотўғри. Шунинг учун ҳукуматнинг 975-қарорида белгиландики, тасвирга олишга рухсат берилади, инспектор ҳам боди-камера орқали тасвирга олиши мумкин. Фақат видеодан ижтимоий тармоқларда ходимнинг шаънини, обрўсини тўкадиган даражада фойдаланишга рухсат этилмаслиги қайд этилган.

    Тўғри-да, тасвирга олишдан мақсад нима — ўзининг ҳақлигини исботлаш бўлса, видеони кўпчиликка кўрсатиб, инспекторни ҳақоратлашнинг нима кераги бор?

    Мансурхон Рихсиев, ИИВ ЙҲХББ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши котиби

    Аввалроқ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ахборот маконида шахс ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш, интернет ОАВ вакиллари ва блогерлар веб-саҳифаларига қонунга зид шарҳлар ёзилганда уларни аниқлаш ва зудлик билан ўчириб юборишни тизимли равишда ташкил қилиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиққани ҳақида хабар берилган эди.

    Унга кўра, веб-сайт ёки мессенжер саҳифалари эгаларига, шу жумладан блогерга, жумладан, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи ва бошқа ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқарувчи шарҳларни ўчириб ташлаш учун 24 соат вақт берилади.

    31.10.2019, 21:53   Изоҳ (0)   32416
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош прокуратура Косонда қизи зўрланган онанинг ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

    31.10.2019, 21:37

    Видео: Тошкентда ИИВ ходими қоидани бузиб, авария ҳолатини юзага келтирди

    31.10.2019, 21:22

    Шавкат Мирзиёев Россия Хавфсизлик кенгаши котибини қабул қилди

    31.10.2019, 21:07

    Фарғонада куёвини ҳимоя қилган қайноға 29 ёшли йигитни ўлдирди

    31.10.2019, 20:21

    Ўзбекистонда Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази ташкил этилди

    31.10.2019, 19:51

    Тошкентдаги Ғафур Ғулом номидаги боғ ва Экопаркка чет элликлар миллионлаб доллар инвестиция киритади

    31.10.2019, 18:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болалар нафақаси: 2024 йил январдан бери қанча оилага тўлов тўхтатилгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 5 июн, 10:55

    Ўзбекистонда олий ва касбий таълим муассасаларига қабул бошланди

    Ўзбекистон | 5 июн, 10:45

    Ортиқча ёғлардан халос бўлиш учун қандай нонушта қилиш керак? Мутахассислар маслаҳати

    Лайфстайл | 5 июн, 10:37

    Путин “Ўргимчак тўри” операцияси учун Украинага жавоб қайтарилишини айтди

    Дунё | 5 июн, 10:31

    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

    Реклама | 5 июн, 10:30

    Тошкентда Қурбон ҳайити намози сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 5 июн, 10:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.