Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, Департаментнинг Самарқанд вилояти Ургут тумани бўлими томонидан Ургут савдо комлексида тезкор тадбир ўтказилган.
Ургут савдо комплексининг дарвозаси олдида Ф.Б. исмли фуқаро жами 2300 АҚШ доллари миқдордаги қалбаки купюраларни сотаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг туман бўлими томонидан Жиноят кодексининг 176-модда («Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш») 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)