Қишлоқ хўжалигида ишлаш имконияти ва иштиёқи бўлган 50 нафар инсон бир ҳудудда бирлаштирилиб, кооператив ташкил этилади, деб хабар беради ЎзА.
Уларга қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 15 гектар ер берилади. Бунда ҳар бир аъзога 20 сотих, кооператив иштирокчиси — ҳамкор тадбиркорга 5 гектар ер маҳсулот етиштириш учун ажратиб берилади.Бунда ҳамкор тадбиркор – шу ҳудуддаги илғор фермер ёки қайта ишлаш билан шуғулланаётган тадбиркор бўлиши мумкин. Уларни янада рағбатлантириш учун 5 гектар ер берилади. Шу тариқа ишбилармон 50 ишчининг маҳсулотини сотиб олиш, сақлаш имконига эга бўлади.
Ҳамкор тадбиркор – шу ҳудуддаги илғор фермер ёки қайта ишлаш билан шуғулланаётган тадбиркор бўлиши мумкин. Уларни янада рағбатлантириш учун 5 гектар ер берилади.
Тажриба асосида биринчи босқичда Фарғона водийсининг ишсизлик даражаси юқори бўлган ва фойдаланилмаётган захирада ерлари мавжуд 22 туманда 31 кооператив тузиш мўлжалланган. Асака, Қўрғонтепа, Улуғнор, Пахтаобод, Бўстон, Поп туманлари шулар сирасидандир.
Кооперативга қишлоқлардаги кам таъминланган аҳоли пай улуши асосида аъзо бўлади. Унга кираётган ишсиз фуқароларга Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 2,23 миллион сўм субсидия берилади. Ёки «ҳар бир оила — тадбиркор» дастури асосида имтиёзли тарзда 30 миллион сўмлик кредит ажратилади. Аъзолар бу пул билан устав жамғармасига киради. Фермер, тадбиркор ёки томорқа хизмат корхонаси 500—900 миллион сўм ёки ундан кўпроқ маблағ билан киради.
Айни вақтда бу борадаги ишлар синов тариқасида Попда бошлаб юборилди.
Изоҳ (0)