30 октябрь куни соат 00:20 да Яшнобод туманидаги Фарғона йўли кўчасида инсон ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Nexia автомобилини бошқариб кетаётган 33 ёшли ҳайдовчи Салим Р. 27 ёшли Акромжон Ч. бошқарувидаги Matiz билан тўқнашиб кетди. Кучли тўқнашув натижасида Matiz йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланаётган 35 ёшли ҳайдовчи Аҳролбек Ю. бошқарувидаги Spark’ка урилди.
ЙТҲ оқибатида Matiz ҳайдовчиси Акромжон Ч. тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. Автомобилнинг Даниэл А. исмли 19 ёшли йўловчиси олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этди.
Nexia автомобили ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи чироғида тўхтаб турган Matiz’ни келиб ургани ЙТҲнинг дастлабки сабаби деб топилган.
Изоҳ (0)