Намангандаги масжидларда азонни овоз кучайтиргичлар орқали айтиш тўхтатилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идораси бу воқеанинг келиб чиқиш сабабларига аниқлик киритиш мақсадида Наманган вилояти вакиллиги мутахассислари билан боғланган.
Ушбу вилоят вакиллиги масъул ходимлари ва мазкур ҳудуддаги жоме масжидлар имом-хатиблари Наманган шаҳридаги масжидларда азонни овоз кучайтиргичлар орқали айтиш тўхтатилгани ҳақидаги хабар мутлақо ёлғон ҳамда асоссиз эканини қатъий таъкидлаган.
Изоҳ (0)