28 октябрь, душанба куни соат 07:30 да Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани «Байналминал» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи «Жанубий Фарғона» каналининг 1-сонли ГЭС тўғонидан эркак кишининг мурдаси топилди. Бу ҳақда «Постда» газетаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ташқи кўринишида жароҳат аломатлари бўлмаган мурда Қирғизистон фуқароси Азамат Сатибалдиев бўлиб чиққан.
Ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, фуқаро юқори нафас йўлларининг суюқлик билан беркилиши оқибатида келиб чиққан механик асфиксиядан вафот этган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)