3 ноябрь, якшанба куни Самарқанд шаҳрида Samarkand Half Marathon биринчи халқаро хайрия ярим марафони бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов маълум қилди.
Хабар берилишича, лойиҳа инклюзивлик муаммосига эътибор қаратиш, имконияти чекланган одамларни фаол маданий ва ижтимоий ҳаётга жалб этишга қаратилган.
Марафон иштирокчиларидан бири — спортчи Санъат Норметов. Ярим марафонда у 21 километр масофага югуришда иштирок этади.
Мавзуга доир: Самарқанднинг айрим кўчаларида 1—3 ноябрь кунлари транспорт воситаларининг ҳаракати 10 соатга чекланади
Изоҳ (0)