29 октябрдан 30 октябрга ўтар кечаси Мўғулистон полицияси мамлакат ҳудудидаги 750 нафар Хитой халқ республикасининг фуқаросини ҳибсга олди. Бу ҳақда Regnum хабар берди.
Бош разведка бошқармаси, Мўғулистон разведкаси ва полиция жами 4 та меҳмонхона ҳудудида қўшма рейдлар ўтказган ва уларда асосан Хитой фуқаролари ҳибсга олинган.
Меҳмонхонада қўлга олинган хорижликлар 1000 дан ортиқ юқори ишлаб чиқариш тезлигига эга компьютерлар ҳамда 10 мингта мобил телефон ёрдамида кибержиноятлар содир этганликда айбланмоқда.
Расмий манбалар ҳам 30 октябрга ўтар кечаси хитойлик хакерлар қўлга олинганини тасдиқлаган. Хитойнинг Мўғулистондаги элчихонаси ҳам ушбу хабарга расмий муносабат билдирган.
«30 октябрда Мўғулистон полиция бошқармаси ХХР элчихонасини хитойлик фуқароларнинг кибержиноятлар билан шуғулланаётгани сабаб ҳибсга олингани ҳақида огоҳлантирган. Бошқарма мамлакатдаги қонунлар доирасида иш кўрмоқда. Мўғулистон ва Хитой бу борада ўзаро ҳамкорлик қилади», — дейилган Мўғулистондаги ХХР элчихонаси баёнотида.
Изоҳ (0)