АҚШ Конгресси вакиллар палатаси Усмонлилар империясида арманлар оммавий қирғин қилинганини геноцид деб топди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Буни маъқулловчи резолюция учун 405 киши овоз берди, 11 нафар конгрессмен қарши чиқди, уч нафари бетараф қолди.
Ҳужжатда арманлар геноциди нафақат тан олинган, балки қораланган ҳам.
«Тарихнинг энг қора саҳифаларига ойдинлик киритиб, уларни такрорламасликни ўрганишимиз мумкин. Резолюция қабул қилиниши геноцид қурбонларига нисбатан адолат тикланишида зарур қадам ҳисобланади», — деди палата халқаро ишлар қўмитаси раиси Элион Энгел.
Изоҳ (0)