Британия вакиллар палатаси жорий йил 12 декабрь куни муддатидан аввалги парламент сайловларини ўтказиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.
29 октябрь, сешанба куни бўлиб ўтган овоз бериш чоғида ушбу ташаббусни 438 нафар депутат қўллаб-қувватлади, 20 нафар депутат қарши чиқди.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон мазкур сайловлар ёрдамида олдинроқ ўзи Брюссель билан келишган мамлакатни Евроиттифоқдан чиқиши ҳақидаги янги битим маъқулланишига эришиш ниятида.
Ҳозирда Борис Жонсон етакчиси бўлган консерваторлар партияси Британия парламентида кўпчилик аъзога эга эмас.
Изоҳ (0)