«Тошкент—Андижон» йўналиши бўйича ҳаракатланувчи тезюрар поезд Олтиариқда ҳам тўхтаб ўтадиган бўлди. Мазкур таклиф Либерал демократлар партияси депутати Лола Муротова томонидан илгари сурилган эди. Бу ҳақда партиянинг Фарғона вилояти Кенгаши маълум қилди.
Шу кунга қадар поезд Ангрен, Поп, Қўқон ва Марғилонда тўхтаб ўтар эди. Таклиф «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.
2019 йил 8 декабрдан бошлаб фойдаланиладиган қатновларнинг янги ҳаракат жадвалига асосан Олтиариқ темир йўл бекатида «Тошкент—Андижон» тезюрар йўловчи поезди, «Тошкент—Андижон», «Андижон—Бухоро», «Андижон—Хива», «Андижон—Термиз» поездлари 3 дақиқадан тўхтаб ўтиши режалаштирилди.
Изоҳ (0)