Россиянинг «НТВ» телеканали Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши Умид Исабоевнинг «Централное телевидение» кўрсатувига таклиф қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Кўрсатув давомида Умиддан Зеленский билан учрашиш имконияти туғилганда ундан нимани сўраган бўлиши мумкинлиги ҳақида савол берилди.
«Сиз нега бунчалик менга ўхшайсиз деб сўраган бўлардим», — деди Исабоев.
Москвадаги автоустахоналардан бирида бўёқчи бўлиб ишлайдиган Умиднинг айтишича, кўча-кўйда уни таний бошлашган ва кўпинча бирга суратга тушишни илтимос қилишади. Зеленскийга ўхшаши ҳақида эса у Украина президенти этиб сайланганидан сўнг билган.
Изоҳ (0)