• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қаршидаги институт талабаларининг 105 нафари курсдан қолдирилди. Собиқ талабалар ўқитувчини шахсий адоватда айбламоқда

    Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг бир гуруҳ талабалари «Дарё»га мурожаат йўллаб, адолатсизликлар қурбони бўлишаётгани ва 160 нафар талаба ўқитувчининг шахсий адовати сабаб курсдан қолдирилганидан нолишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мурожаат муаллифларининг таъкидлашича, курсдан қолдирилган талабаларнинг айримлари 500, 800 ва ҳатто 1000 долларгача пул бериб, ишини ҳал қилмоқда.

    Институтда бўлиб вазиятни ўрганган «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошевнинг ёзишича, курсдан қолдирилган талабалар 160 нафар эмас, 105 нафар кишини ташкил этади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Курсдан қолдирилишимизнинг сабаби кўп дарс қолдирганимиз экан, — дейди собиқ талабалардан бири Маъмур Тиловов. — Бизга ўтилган фанларни ўзлаштиролмагансизлар дейишяпти-ю, аммо асосий сабаб дарс қолдирганимиз экан.

    Маъмур Тилововнинг айтишича, у бир семестр давомида 90 соат дарс қолдирган бўлиб, 9 та фандан академик қарздорлиги мавжуд.

    — 105 нафар талаба кўп дарс қолдиргани учун эмас, ўтилган фанларни ўзлаштиролмагани боис курсдан қолдирилди, — дейди институт ахборот хизмати раҳбари Зебинисо Назирова. — Аксарият талабалар семестр давомида ҳеч қайси фанидан ўтолмаган.

    — Агар талабанинг курсдан қолдирилишига кўп дарсларга келмагани сабаб бўлса, 105 нафар талаба аллақачон курсдан қолиб кетган бўларди, — дейди фойдали қазилма конлари геологияси ва разведкаси кафедраси мудири Зафар Суннатов.

    Маълум қилинишича, курсдан қолдирилган 105 нафар талабанинг 42 нафари Улуғбек Панжиев раҳбарлигидаги «Нефть-газ конлари геологияси, қидирув ва разведкаси» факультети талабаси ҳисобланади.Зафар Суннатовнинг маълумот беришича, талаба бир семестр давомида 74 соатдан кўп дарс қолдирса, бу уни ўқишдан четлаштиришга сабаб бўлиши мумкин.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Курсдан қолдирилган талабалар Телегарам ижтимоий тармоғида «Адолат бўлсин» деб номланган канал очиб, кафедра мудири Зафар Суннатовни ёзги семестрдаги имтиҳон натижаларини адолатсиз баҳолагани ва шахсий адовати туфайли 160 нафар талабани ноҳақ курсдан қолдирганидан шикоят қилади.

    — Талабаларга қаттиққўл бўлишимиз табиий, — дейди Зафар Суннатов. — Қилмиши учун жазоламасак, унинг нотўғри хатти-ҳаракатига жим қараб турсак, бу хато бўлади. Талабаларимиз орасида ҳатто гуруҳ журналини ўғирлаб, йўқ қилиб юборганлари ҳам топилди. Шу боисдан койидик, уришдик. Тўғри йўлга солишга уриндик. Мана шу қаттиққўллимизни шахсий адоват сифатида баҳолашса, унда хато қилишади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Зафар Суннатов мазкур факультетдаги курсдан қолдирилган 42 нафар талаба билан ҳеч қачон шахсий масалада мулоқотга киришмаганини айтмоқда.

    — Курсдан қолдирилган талабалар билан шахсий масала юзасидан ёки дарсдан ташқари мавзуда умуман мулоқот қилмаганман, қандай қилиб уларга шахсий адоватим бўлиши мумкин, — дейди Зафар Суннатов. — Хўп, шахсий адоватим бўлган тақдирда ҳам 42 нафар талабанинг барчасига бўлмас.

    «Нефть-газ конлари геологияси, қидирув ва разведкаси» факультети декани Улуғбек Панжиевнинг маълумот беришича, факультетдаги 42 нафар талабанинг курсдан қолдирилиши Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20- июндаги «Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилган.

    Улуғбек Панжиев.Фото: «Дарё»

    Улуғбек Панжиев.Фото: «Дарё»

    Институт масъулларининг айтишича, курсдан қолдирилган 105 нафар талабага 3 марта имкон берилган.

    — Биринчи имконият — улар 74 соатдан кўп дарс қолдиришса-да, талабалар сафидан чиқаришга шошилмадик, — дейди Улуғбек Панжиев. — 100-130 соатлаб дарс қолдирганларига «ақли кирар» деб жим турдик. Иккинчи имконият сифатида сентябр ойининг охирига қадар қарздорлиги мавжуд фанларидан қайта топширишга рухсат бердик. Бу ҳам етмаганидек, ректоримиз раҳбарлигида яна қайта имтиҳон олдик. Имтиҳонга кирган 8 нафар талаба «саволга тушунмадик, жавоб беролмаймиз» деб ёзиб чиқиб кетишди. Талаба ҳатто саволни тушунишга ҳам ожизлик қилди.

    Маълум қилинишича, курсдан қолдирилган талабалар дастлаб институтда таҳсил олувчи блогер Капитан Каримовга (Умид Каримов) мурожаат қилган ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишини сўраган. Блогер аралашуви боис ректор қайта имтиҳон топшириш хоҳишини билдирган 8 нафар талабадан ўзи бошчилигида имтиҳон олади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Саволлар ўта мураккаб экан, — дейди курсдан қолдирилган талабалар «Дарё» мухбири билан суҳбат давомида. — Тўғри, ўтилган мавзулардан тушди саволлар. Аммо жуда қийин тузилган экан-да. Бу саволларга ўқитувчиларимиз ҳам қийналиб жавоб берарди.

    Зафар Суннатовнинг қўшимча қилишича, институт талабалари умуман ўқимай қўйган.

    — Институтни тамомлаган талабаларимиз ишга жойлашиш учун корхона ва ташкилотларга, заводларга суҳбатга борганда оддий саволга ҳам жавоб беролмайди. Ўша пайт уялиб кетамиз, — дейди Зафар Суннатов. — Билими йўқ, уқувсиз талабани савлати учун ўқитиш ярамайди. Ўқишни истамайдими, ундай талабаларга сабоқ бериш учун курсдан қолдириш керак. Токи ўша курсни ўзлаштирмагунча.

    Зафар Суннатов. Фото: «Дарё»

    Зафар Суннатов. Фото: «Дарё»

    Зафар Суннатовнинг маълум қилишича, 2018 йили вилоятдаги нуфузли заводлардан бирига ишга кириш иштиёқида борган 200 нафар талабанинг атиги 2 нафари суҳбатдан ўтолган ва ишга жойлашган.Курсдан қолдирилган собиқ талабалар билан ўқиган курсдошларининг фикрича, ушбу вазиятда институт раҳбарияти ҳақ.

    — Талабадан фақат ва фақат ўқиш талаб этилади, — дейди Кибриё Менглиева. — Курсдан қолдирилган курсдошларимиз орасида яхши ўқишга ҳаракат қиладиганлари ҳам бор эди. Аммо қонун ва белгиланган тартиб барча учун бирдек. Институт раҳбарияти ҳам талабни бажараяпти.

    Факультет ўқитувчиларининг айтишича, факультетда курсдан қолдирилган 42 нафар талабанинг айбини афв этишни сўраб, ҳокимлигу, вилоят прокуратурасидан қўнғироқлар бўлган.

    Тасодифни қарангки, ушбу воқеадан сўнг факультетда вилоят прокуратураси талаби билан мутахассислар жалб қилиниб, текширув бошланган. Вилоят прокуратурасидагилар бу текширувнинг воқеага алоқаси йўқлигини айтмоқда.

    — Мазкур текширувнинг ушбу воқеага боғлиқ жойи йўқ, — дейди вилоят прокуратураси ахборот хизмати. — Бу йиллик режамизга киритилган бўлиб, вақти шу воқеага тўғри келиб қолган, холос.Курсдан қолдирилган талабалар «Дарё» мухбири ҳамда факультет масъуллари билан суҳбати давомида айбларини тан олиб, масъуллардан ёрдам беришларини сўради.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Бизга имкон беришсин, хатомизни англадик, — дейди собиқ талабалар. - Тўғри, тартиб, Низом бизни курсдан қолдиришни тақозо этар экан. Буни тушундик. Бироқ, бизнинг ижтимоий аҳволимизни ҳам ҳисобга олишсин. Грант асосида ўқиётганлар контрактга тушиб қолиши ёмон-да.

    Институт ахборот хизматига кўра, курсдан қолдирилган 105 нафар талаба институтдаги мавжуд 6 та факультетнинг 5 тасида таҳсил олади. Иқтисодиёт факультетида курсдан қолдирилган талабалар йўқ.

    Курсдан қолдирилган талабалар тақдирини ўрганар чоғи, собиқ талабалар муаллифлигида очилган Telegram каналини кузатиб, талабаларнинг кимгадир аччиқ қилаётгани, зардасини сезгандек бўлдик. Ҳаққини талаб қилиб чиқиш яхши, аммо ўз ҳаётидаги хатоликлар сабаб таълим берган устозлар шаънига ярашмайдиган сўз ёзиш, ўзгаларга аччиқ қилиб, террористик гуруҳларга қўшилиб кетишни шаъма қилиш қанчалик тўғри?

    27.10.2019, 15:09   Изоҳ (0)   31305
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Риштонда Тожикистон ҳукумати ҳисобидан 200 ўринли боғча қурилмоқда

    27.10.2019, 14:50

    Олмазор туманида юз берган ЙТҲ оқибатида 19 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

    27.10.2019, 13:49

    Тошкентда мото-мавсумнинг ёпилишига бағишланган шоу ўтказилди (фото)

    27.10.2019, 13:07

    Тошкентда 3 аёлни алдаган эркак 5 йилга қамалди. У аёллардан бирига уйланишга, 2 нафарини келин қилишга ваъда берган

    27.10.2019, 12:47

    Фото: Тошкент кўчалари бўйлаб ўтган ретро-автомобиллар ва мотоцикллар «карвони»

    27.10.2019, 12:06

    Қорақалпоғистон пахтакорлари Фарғона ва Андижон вилоятларидан кейин учинчи бўлиб пахта режасини бажарди

    27.10.2019, 11:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон: Исроилнинг қамоқхонага ҳужумида 71 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 29 июн, 17:30

    Шавкат Мирзиёев туркман халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 29 июн, 17:00

    “Дипломга қизиқиш камайиши табиий ҳол” — Қўнғиротбой Шарипов абитуриентлар сони нега қисқараётгани ҳақида

    Ўзбекистон | 29 июн, 16:46

    Луис Энрике тарихдаги энг зўр футболчи номини айтди

    Спорт | 29 июн, 16:31

    Яҳудий давлати Ғазода 81 кишини ўлдирди

    Дунё | 29 июн, 16:30

    МАГАТЭ: Эрон бир неча ой ичида уранни бойитишни яна бошлаши мумкин

    Дунё | 29 июн, 16:15

    Ортиқча йўл белгилари, сифатсиз йўлаклар: Ўзбекистон автомобиль йўлларидаги хавфсизлик ўрганилди

    Ўзбекистон | 29 июн, 16:00

    Покистон Хитой билан “бешинчи авлод” самолётлари сотиб олиш бўйича шартнома имзолангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    Дунё | 29 июн, 15:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.