Ташқи ишлар вазирлиги Оренбург вилоятидаги темир йўл яқинида ҳушсиз ҳолатда топилиб, 21 октябрь куни шифохонада вафот этган ўзбекистонлик Ж.Р. тўғрисида маълумот берди.
Қайд қилинишича, Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси ушбу вазиятни назоратга олиб, Ж.Р. Сол-Илецк шаҳри марказий шифохонасига жойлаштирганини маълум қилган. Бироқ, 21 октябрь куни Ж.Р. ушбу тиббиёт муассасасида вафот этган.
Марҳумнинг яқинларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатилган. 25 октябрь, жума куни Ж.Р.нинг жасади Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга юборилган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)