Куни кеча Қашқадарё вилоятида ҳокимлар алмашиши ва Зафар Рўзиев ўрнига бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган кезлари Тошкент вилоятида фермерларни ариқдаги сувга тушишга мажбурлаган Зоир Мирзаев ҳоким бўлгани хақидаги хабарлар тарқалди. Бунинг ортидан ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан ҳар хил фикрлар айтилди ва ҳазил-мутойиба қилинди. «Дарё», доимгидек, энг сара фикр ва ҳазилларни жамлади.
Ҳали Зоир Мирзаев лавозимига тайинламасидан олдин Алимофф канали ёзди:
Бир қатор мустақил манбалар бугун Қашқадарё вилояти ҳокими этиб Зоир Тоирович Мирзаев тайинланиши мумкин деймоқда.Блогер Шаҳноза Тўрахўжаева:Анақа... Тиззадан келадиган, узун-узун резинка сапоглардан ғамлаб турингларчи қашқадарёликлар, шунчаки керак бўлиб қолиши мумкин...
дея ҳазил қилди. Унинг бу постини 60 мингдан ортиқ фойдаланувчилар кўрди. Постни, жумладан, блогер Хушнуд Худойбердиев ҳам ўз каналида улашди.
Кейин муҳокама Facebook ижтимоий тармоғига кўчди.
Блогер Ферузхон Ёқубхўжаев ўз Telegram-каналига ушбу мемни жойлади:
Блогер Мирзаёр Эркинов эса Қашқадарё вилоятига янги логотип тавсия этди:Қашқадарёликларни янги тайинланган ҳоким бува билан табриклаймиз! Сабр юртдошлар, сабр...
Twitter’чилар ҳам жим тургани йўқ:
Изоҳ (0)