Англиянинг Эссекс графлигидаги Грейс шаҳри саноат парки ҳудудида юк машинаси ичидан жасади топилган 39 кишининг барчаси Хитой фуқаролари бўлган. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Қурбонларнинг 31 нафари эркак ва 8 нафари аёл бўлган. Уларнинг бири ўсмир эканлиги айтилмоқда.
Ҳайдовчи — шимолий ирландиялик Мо Робинсон оммавий қотиллик юзасидан очилган жиноий иш тергови доирасида ҳибсга олинди.
Хитойлик мигрантлар тушган машинада совутиш тизими ишлаб тургани ва рефрижератордаги ҳарорат ўртача 25 даража совуқ бўлгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)