«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига Тошкент давлат юридик университетида махсус сиртқи таълим шакли очиш таклифи ҳақидаги петиция жойлаштирилди.

Фото: «Gazeta.uz»

«Ҳозирги кунда вилоятларда юридик соҳада ўқиган ўрта махсус маълумотли кадрлар жуда кўп. Уларда амалиёт етарлича бўлса-да, лекин маълумоти олий эмас. Шуларни ҳисобга олиб, Тошкент давлат юридик университетида махсус сиртқи таълим шаклини очиш керак», — деб ёзади мурожаат муаллифи.

Билдирилишича, унга юриспруденция соҳасида 5 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган фуқароларни суҳбат асосида қабул қилиш амалиётини жорий этиш керак.

«Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Тошкент давлат юридик университетида махсус сиртқи таълим шаклини очишни таклиф қиламиз», — дея якунланган петиция.