Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2019 йилнинг 22 октябрь куни Дания Қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Карстен Сендергордни қабул қилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. Элчининг қароргоҳи Москва шаҳрида жойлашган.
Ишонч ёрлиқларини қабул қилган Абдулазиз Комилов элчини мазкур тайинлов билан табриклади ва унга самарали фаолият тилади.
Субат чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Учрашув чоғида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни мунтазам равишда ўтказиш зарурлиги қайд этилди. Таъкидланганидек, мазкур тадбир истиқболларини аниқлаш ва уларга эътибор қаратишга имкон беради.
Учрашувда бўлажак Ўзбекистон—Дания тадбирлари жадвали ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Изоҳ (0)