• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сирдарёда микроавтобус ҳайдовчилари билан юзага келган муаммо бартараф этилди

    Сирдарёда микроавтобус ҳайдовчилари билан юзага келган муаммо бўйича Транспорт вазирлиги матбуот хизмати расмий баёнот берди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ўзбекистонда йўл ҳаракати барча иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш, автомобиль транспортида йўловчиларни ташишда йўл-транспорт ҳодисаларига йўл қўймаслик мақсадида 2019 йил 21 май куни Вазирлар Маҳкамасининг «Йўловчиларни автобусда ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган

    Мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ бўлган автобусларда йўловчиларни ташишга лицензия карточкалари берилишига йўл қўйилмаслиги ҳамда 2021 йил 1 январдан бошлаб фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ бўлган автобусларда йўловчиларни ташиш тақиқланганлиги белгиланган.

    Ушбу қарордан сўнг айрим транспорт уюшмалари ва уларга аъзо ҳайдовчилар ўртасида энди фойдаланиш муддати 15 йилдан ошган микроавтобусларга ҳам лицензия бериш тўхтатилади деган нотўғри фикр юзага келган. Ана шундай ҳолат Сирдарё вилоятида кузатилган.

    Вазирлик баёнотида айтилишича, вилоят транспорт бошқармаси раҳбарияти томонидан ушбу қарор мазмун-моҳияти транспорт уюшмалари раҳбарларига тўлиқ тушунтирилмаганлиги қолаверса, лицензия бериш жараёнида ортиқча сансоларликка йўл қўйилиши микроавтобус ҳайдовчиларининг ҳақли эътирозларини келтириб чиқарди.

    Ушбу ҳолат юзасидан Транспорт вазирлигининг автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш департаменти ва юридик бошқармаси вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳ 5 октябрь куни Сирдарё вилояти транспорт бошқармасида йўловчи ташувлари соҳасида фаолият юритиб келаётган уюшма раҳбарлари ва ҳайдовчилар билан сайёр қабул ўтказган.

    Қабул давомида иштирокчиларга қарорнинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилиб, қатнашчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилган. Ҳайдовчилар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда улар лицензия варақалари олиш учун ўзи аъзо бўлган уюшмалар орқали ҳудудий транспорт бошқармасига белгиланган тартибда ариза билан мурожаат этмагани аниқланган.

    Ишчи гуруҳ томонидан барча ҳайдовчиларга лицензия олиш тартиб қоидалари яна бир бор батафсил тушунтирилиб, вилоят транспорт бошқармасига келиб тушган аризалар бўйича ўз муддатида лицензия варақаларини тақдим этиш бўйича кўрсатма берилган.

    Учрашув давомида Сирдарё вилояти транспорт бошқармаси раҳбари Ойбек Эрбеков ҳайдовчилардан уларнинг иш фаолияти давомида юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраб, бу каби ҳолат бошқа такрорланмаслигини таъкидлаган.

    Сайёр қабул давомида белгиланган вазифалар ижросини назорат қилиш мақсадида 19 октябрь, шанба куни махсус ишчи гуруҳ Сирдарё вилоятига ташриф буюриб, йўловчи ташувлари соҳасида фаолият юритиб келаётган уюшма раҳбарлари ва ҳайдовчилар билан яна бир бор учрашув ўтказганда Транспорт уюшмалари раҳбарлари билан бўлиб ўтган мулоқот давомида уларга лицензия варақалари тўлиқ равишда берилганлиги маълум бўлган.

    23.10.2019, 17:35   Изоҳ (0)   9677
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Махсустранс» орқали сохта шартномалар тузиб, давлатга 350 млн сўм солиқ тўламаган шахслар аниқланди

    23.10.2019, 17:22

    Марҳаматдаги пахта тозалаш заводида қарийб 350 млн сўмлик чигит маҳсулотлари талон-торож қилингани маълум бўлди

    23.10.2019, 16:53

    Тошкентда 1—2 ноябрь кунлари ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади

    23.10.2019, 16:24

    Бойқўнғирдаги ракета парвози Ўзбекистон об-ҳавосига таъсир қиладими? Ўзгидромет аниқлик киритди

    23.10.2019, 16:10

    Суриядан қайтган қашқадарёлик аёл иқрори: «Ўзимга қандай жазо беришса розиман, Ватанга сотқинлик қилдим. Аммо фарзандларим Ватанимда яшасин»

    23.10.2019, 15:56

    Наманганда маҳбус аёл ҳибсхонада тўсатдан вафот этди

    23.10.2019, 15:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хонанда Жастин Тимберлейк Руминиядаги концертида деярли куйламагани учун танқидга учради

    Мусиқа | 30 июл, 12:55

    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

    Реклама | 30 июл, 12:00

    Қозоғистонда 5 суткадан бери йўқолган вертолёт одамлари қидирилмоқда

    Қозоғистон | 30 июл, 12:54

    “Рома” ҳужумчиси Артём Довбикка Англия ва Туркия клублари қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 30 июл, 12:51

    Польшада Россия фойдасига саботаж уюштирган 32 киши қўлга олинди

    Дунё | 30 июл, 12:31

    Ботир Зокиров стипендияси таъсис этилади

    Ўзбекистон | 30 июл, 12:25

    DreamWorks намойиш этади: юқори баҳоланганига қарамай, кўпчиликнинг ёдидан чиққан 5 та мультфильм

    Кино | 30 июл, 12:18

    Apple илк бор Хитойдаги дўконини ёпади

    Дунё | 30 июл, 12:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.