Киевдаги Троешина бозорида Украинада нолегал ҳолатда бўлиб турган 17 нафар хорижлик аниқланди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Украинада зарур ҳужжатларсиз истиқомат қилаётган чет элликлар Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Грузия, Хитой, Арманистон ва Бангладеш фуқаролари бўлиб чиқди. Улардан айримлари мамлакатга ноқонуний киргани, баъзиларида эса Украинада бўлиб туриш муддати ўтиб кетгани маълум бўлди.
Миграция қонунчилигини бузган шахсларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди. Улардан 11 нафари мажбурий тартибда депортация қилинадиган, икки нафарининг эса Украинада вақтинча бўлиб туриш муддати қисқартириладиган бўлди.
Изоҳ (0)