• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чироқчида қаровсиз шифохона туман ҳокими томонидан тадбиркорларга ажратилганди. Вилоят ҳокими бошчилигида ўтган тендерда эса бошқа тадбиркорга бериб юборилди

    Тўрт йилдирки, чироқчилик тадбиркорлар адолат излайди. Бири «мен ҳақман»деса, иккинчиси «адолат мен томонда», дейди. Яна бири эса «туман ҳокими топшириғига билан ишлаб чиқаришни йўлга қўйгандим, бугунги кунга келиб эса боримдан айрилиб, банкрот бўлдим», дея шикоят қилади. Бунга на туман ва на вилоят ҳокимлиги масъуллари қулоқ тутади.

    Фото: «Дарё»

    Таҳририятга мурожаат қилган тадбиркор Умида Мирзаеванинг ёзишича, ОАВ улар учун сўнгги умид. «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев умиди пучга чиқаётган тадбиркорлар арзига қулоқ тутди.

    Умида Мирзаева

    Умида Мирзаева
    Фото: «Дарё»

    — 2015 йил 10 январь куни туманимизда тадбиркорлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди, — дейди Умида Мирзаева. — Республикадан ишчи гуруҳи раҳбари сифатида келган Шавкат Жавлонов раислигида ўтган йиғилишда туманимизда саноат зонаси ташкил этиш таклиф қилинди. Анчадан бери бўш турган «Янги қурилиш» кўчасидаги собиқ болалар шифохонаси тадбиркорларга ишлаб чиқариш учун бериладиган бўлди. Туманнинг ўша пайтдаги раҳбари Равшан Комилов ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи бўлган тадбиркорларга ҳудудни кўрсатиб, иш бошлашни таклиф қилди. 6 нафар тадбиркор туман ҳокими таклифига биноан иш бошладик.

    2015 йил 13 март куни Равшан Комилов январь ойида бўлиб ўтган йиғилиш қарорига мувофиқ шифохона ҳудудидан юридик ва жисмоний шахсларга доимий фойдаланиш учун ер участкаларини бериш тўғрисида қарор чиқаради. Қарорда собиқ шифохона ҳудудининг 1,24 гектар майдони ва 2 та биноси 14 нафар тадбиркорга танлов асосида ишлаб чиқариш учун берилиши лозимлиги таъкидланади. Бироқ номаълум сабабларга кўра, танлов ўтказилмайди.

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, ўша пайтда бўш турган собиқ болалар шифохонаси 2,8 гектар майдонда жойлашган бўлиб, 1970 йили ҳашар йўли билан қурилган. Маълум муддат болалар ёзги оромгоҳи, сўнгра шифохона сифатида фойдаланилган. 2013 йилдан бери бўш ётган бино 2014 йил туман ободонлаштириш бошқармаси балансига ўтказилган.

    Туман ҳокими таклифига биноан 6 нафар тадбиркор ишни бошлаб юборди. Кимдир нон ва нон маҳсулотлари, кимдир ширинликлар тайёрлай бошлади. Яна кимдир эса ўзи учун муносиб шароит ҳозирлаш илинжида эски ва қаровсиз биноларни таъмирлашга киришди. Хуллас, ҳоким айтди — тадбиркор бажарди.

    Ушбу воқеалар бўлиб ўтаётган вақтда — 2015 йил 24 июль куни эса собиқ шифохона ҳудуди 2,8 гектар ер майдони ва 14 та биноси билан бирга вилоят ҳокими Зафар Рўзиев раислигида бўлиб ўтган тендер танловида «Чироқчи томорқа» МЧЖ томонидан «нол» қийматда сотиб олинди. Боиси 2014 йил 2 январь куни Чироқчи туман ҳокимлиги томонидан вилоят Давлат рақобат бошқармаси бошлиғига юборилган хатда собиқ болалар шифохонасини тумандаги бўш ётган бино сифатида тадбиркорларга «нол» балансда таклиф қилиниши лозимлиги сўралганди.

    Бир вақтнинг ўзида туман ҳокими таклифига кўра 6 нафар тадбиркор ҳам иш бошлади, вилоят ҳокими раислигида ўтказилган тендер ғолиби ҳам ер ва биноларга эгалик ҳуқуқини қўлга киритди. Алал-оқибат можаро бошланди. 2016 йили бўй кўрсата бошлаган муаммо 2019 йилга келиб ечимсиз тугунга айланди.

    Фото: «Дарё»

    — Ҳоким бизга ишлаб чиқариш таклифини бергач, 2015 йил 20 март куни вилоят ҳокими, ҳудудий танлов комиссияси раиси З.Рўзиев ҳамда вилоят рақобат бошқармаси бошлиғи, танлов комиссияси раиси ўринбосари I.Жўраевга собиқ болалар шифохонаси ҳудудининг 1,24 гектари ва 2 та биноси тендер танловига киритилмаслигини сўраб, мурожаат қилган, — дейди тадбиркор Умида Мирзаева. — Аммо кўриб турганингиздек, ҳокимнинг ушбу хати инобатга олинмаган.

    Тадбиркор Шерзод Ибодуллаев 6 нафар тадбиркорга иш бошлаши учун алоҳида қарор берилмагани, 2015 йил 13 март куни чиққан қарор эса умумий мазмунга эгалиги, натижани кўрсатувчи танлов ўтказилмаганлигини билдирмоқда.

    Шерзод Ибодуллаев

    Шерзод Ибодуллаев
    Фото: «Дарё»

    — Туман ҳокимининг 2015 йил 13 мартдаги қарорида жисмоний ва юридик шахсларга танлов асосида ер ажратиб берилиши айтилган бўлса-да, айнан қайси тадбиркорларга берилиши ёзилмаган, қолаверса, танлов асосида берилсин дейиляпти, лекин танлов ҳам ўтказилмаган, — дейди «Чироқчи томорқа» МЧЖ раҳбари Шерзод Ибодуллаев. — Мен эса вилоят ҳокими раислигида бўлиб ўтган тендер танловида бинони жами 2,8 гектар майдони ва 14 та биноси билан «нол» балансда оляпман. Демак, ҳудудга ўз-ўзидан мен ҳақлиман.

    Аниқланишича, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда «Чироқчи томорқа» МЧЖ ўртасида 2015 йил 24 июль куни шартнома тузилади. Унга кўра, МЧЖ раҳбари Шерзод Ибодуллаев собиқ болалар шифохонасини қўлга киритган вакил сифатида 1,5 йил ичида 2 миллиард 400 миллион сўм маблағ сарфлаб, қуруқ ва ҳўл меваларни қайта ишлаш, ширинликлар, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши, ишлаб чиқарилган ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақловчи омборхона — музлатгич ўрнатиши ва камида 25 та янги иш ўрни яратиши лозим эди. Бироқ айтилган ишлардан фақатгина омборхона — 600 тонналик музлатгич ўрнатилган, холос.

    Фото: «Дарё»

    — Бино ва ер майдонини тендерда ютиб олсам-да, иш бошлашимга дастлаб туман ободонлаштириш бошқармаси, сўнг тадбиркорлар халал берди, — дейди Шерзод Ибодуллаев. — Бинодан чиқиб кетишмади. Бу ҳақда қўмитанинг вилоятдаги масъулларига маълум қилгандим. Шундан сўнг уларнинг ёрдами билан 2016 йил апрель ойида туман ободонлаштириш бошқармасини бинодан чиқаришга эришдик. Тадбиркорларга келганда эса иш анча ортга сурилди.

    Маълум қилишларича, ишга Рақобатни ривожлантириш қўмитаси аралашгач, туманнинг ўша пайтдаги ҳокими Равшан Комилов тадбиркор Шерзод Ибодуллаевни чақириб, 6 нафар тадбиркорни ҳудудга ўзи киритгани, 1,24 гектар ер, 2 та бинодан ташқари ҳудудда иш қилавериши мумкинлигини айтган ва тадбиркорни шаштидан қайтарган. Оқибатда қўмита вилоят бошқармаси тадбиркор Шерзод Ибодуллаевни судга беради ва айтилган ваъдалар 2016 йил ноябрь ойига қадар ҳам бажарилмаганлиги, боз устига тадбиркор томонидан 1 миллиард 43 миллион сўм инвестиция киритилгани тўғрисида ёлғон маълумот тақдим этилгани рўкач қилади.

    Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг 2016 йил 4 ноябрь куни бўлиб ўтган судида тадбиркор Шерзод Ибодуллаев айтилган ваъдаларни бажармагани, сохта ҳужжут тақдим этгани учун айбдор деб топилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 55 баравари миқдоридаги жаримага тортилади. Аммо амнистия сабаб жазодан қутилиб қолади.

    — Равшан Комилов Миришкор туманига ҳоким бўлиб ўтгач, «Чироқчи томорқа» яна ҳаракатга тушди, — дейди Умида Мирзаева. — Бизни судга берди. 2018 йил август ойида ишлаб турган жойимиздан мажбурий тартибда чиқаришди.

    Умида Мирзаеванинг маълум қилишича, ҳоким таклифига биноан иш бошлагач эски ва қаровсиз биноларни 12 миллион сўмга таъмирлатган. 50-60 миллион сўмлик ишлаб чиқариш техникаларини олиб келиб, 17 та янги иш ўрни яратган. 2018 йил август ойида суд томонидан мажбурий тартибда чиқариш лозимлиги ҳақидаги қарор сабаб бугун ўша қилинган ишларнинг бари йўққа чиқмоқда.

    Чироқчи туман иқтисодий судининг 2018 йил 15 январь кунидаги ҳал қилув қарорида Умида Мирзаева раҳбарлигидаги «Чироқчи ширинликлари» МЧЖ собиқ шифохонадан мажбурий тартибда чиқарилиши лозимлиги билдирилади. 2018 йил август ойида эса тадбиркор бинодан туман МИБ томонидан мажбуран чиқариб юборилади.

    Фото: «Дарё»

    — Шунча қилинган меҳнат барбод бўлди, — дейди Умида Мирзаева. – Ҳудудни ободонлаштириб, янги иш ўринлари яратгандим. Ишлаб чиқаришимни энди ривожлантираётгандим. Шуми тадбиркорни қўллаб-қувватлаш?

    Шерзод Ибодуллаев бинонинг бўшатилиши 2019 йил апрель ойига қадар давом этганини айтмоқда. Шунингдек, Умида Мирзаева бинодан чиқиб кетиш учун ундан зарарни қоплаб беришни талаб қилган.

    — Нон ишлаб чиқариш мақсадида қурилган тандир учун«Чироқчи ширинликлари» МЧЖ га 11 миллион 550 минг сўм тўлаб берганмиз, — дейди Шерзод Ибодуллаев. — Қолган ўзига керакли техника ва анжомларини олиб чиқиб кетишган.

    Маълум бўлишича, ҳудудда Умида Мирзаева раҳбарлигидаги «Чироқчи ширинликлари» МЧЖ билан биргаликда «Бизнес чаппарик» ҳамда «Холдоров Шавкат Абраевич» хусусий корхоналари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Қолган 3 нафар тадбиркор эса ҳали иш бошламаган. Актам Султонов раҳбарлигидаги «Шарофиддин инвест» хусусий корхонаси ҳам ўша пайтда туман ҳокими таклифига кўра иш бошлашни ният қилган. Тадбиркорга оғзаки тарзда ер ва 2 та қаровсиз бино берилган. Актам Султонов ўша биноларда колбаса ҳамда нон цехи қуришни ният қилган-у, аммо можаро сабаб ҳали иш бошламаган.

    Ем ишлаб чиқарувчи «Юсупов Ўктам Худойбердиевич» оилавий корхонаси эса ўша пайтда туман ҳокими томонидан чиқарилган 45 сотих ерга эгалик қилиш ҳақидаги қарори бўлгани боис судда ютиб чиққан ва бугунги кунда ўз ишини давом эттирмоқда.

    Тадбиркорлар томонидан «Дарё» мухбирига тақдим этилган суратлардан маълум бўлишича, тадбиркорлардан «Холдоров Шавкат Абраевич» фирмаси қолипли нонлар ишлаб чиқарувчи печ ўрнатган. Макарон цехлар келтирган. Қолган тадбиркорлар қандай шарт-шароит яратгани эса номаълум.

    «Чироқчи томорқа» МЧЖ масъуллари тадбиркорлар яна муаммо орттириб, уларни ишдан чалғитмаса ваъда қилинган ишлар тез фурсатда бажарилишини айтишмоқда.

    — Ушбу ҳудудга киритилиши лозим бўлган маблағларимиз тайёр, имкониятларимиз бор. Фақат бизни ишдан чалғитиб, судма-суд юришга мажбур қилишмаса, тез орада ваъда қилинган ишлар бажарилиб, 25 та янги иш ўрни яратилади, — дейди «Чироқчи томорқа» мутасаддилари. – 600 тонналик музлатгичимиз тайёр. Қолган ишлар ҳам, албатта, бажарилади.

    Фото: «Дарё»

    Кўрганларимиздан англашилишича, ҳар икки томондаги тадбиркорлар ҳам ҳокимлик ва мутасадди ташкилотларнинг хатоликлари қурбони бўлмоқда. Ўз вақтида туманда саноат зонаси ташкил этиш учун тадбиркорларни жалб қилган туман ҳокими ҳам, туманда фойдаланилмаётган бўш бинолардан унумли фойдаланишни мақсад қилган вилоят ҳокими раислигидаги ҳудудий танлов комиссияси аъзолари ҳам қайсидир маънода ҳақ, албатта. Аммо англашилмовчиликлар касри тадбиркорларга ураётгани ачинарли. Хўп, бўлар иш бўлди. Аммо 4 йилдан бери туман ва вилоят ҳокимликлари нега масалага жиддий қарамаяпти? Ёки бунинг учун ҳам Тошкентдан кимдир келиши ва муаммони ҳал қилиб бериши керакми?

    23.10.2019, 13:46   Изоҳ (0)   10330
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси бош вазир ўринбосари ва меҳнат вазирига парламент сўровини юборди

    23.10.2019, 13:31

    ТИВ Туркияга кетаётган фуқароларни ортиқча тамаки ва алкогол маҳсулотларини олиб кетмасликка чақирди

    23.10.2019, 13:04

    Абдулла Арипов: Тошкентда 2020 йилда 5G мобил тармоғи тижорий ишга туширилади

    23.10.2019, 12:34

    Ўзбекистон банклари икки ой ичида 235 млн доллар нақд валюта сотди

    23.10.2019, 12:20

    «Гулистон пахта тозалаш» АЖ мансабдор шахсларининг кирдикорлари фош этилди

    23.10.2019, 11:52

    ДХХ Наманганда 600 минг доллардан ортиқ пулни хорижга ноқонуний олиб чиқишга уринган шахсни қўлга олди

    23.10.2019, 11:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.