Англиянинг Эссекс графлигидаги Грейс шаҳри саноат парки ҳудудида юк машинаси ичидан 39 кишининг жасади топилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Юк машинаси ҳайдовчиси, шимолий ирландиялик 25 яшар эркак қотилликда гумон қилиниб, полиция томонидан қўлга олинди.
Тергов маълумотларига кўра, юк машинаси Англияга Болгариядан кириб келган. Буюк Британия чегарасини 19 октябрь, шанба куни Уэльсдаги Холихед шаҳрида кесиб ўтган.
Полиция юк машинасидаги кишиларнинг шахси ва ҳалок бўлиши сабабларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)