Филиппинда яна 500 дан ортиқ орол борлиги аниқланди
Филиппин миллий картографик бошқармаси 21 октябрда давлат таркибида аввал ҳисобга олинмаган яна 500 дан ортиқ орол ҳам кириши ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Фото: BemytravelmuseОхирги маълумотларга кўра, Филиппиндаги ками ороллар сони 7641 тани ташкил қилади. Мамлакат ҳудудидаги ороллар сони сўнгги бор 1945 йилда ҳисоб-китоб қилинган ва 21 октябрга қадар улар 7107 та деб ҳисобланарди.
Ороллар сонини кўпайгани уларни қидиришда янги методдан фойдаланилгани билан изоҳланмоқда. Бошқарма оролларни излашда янги такомиллашган радиолокацион методдан фойдаланган.
Изоҳ (0)