«Браво» жамоасининг концерт дастурида «Миллион» жамоасининг аъзолари Миркомил Мусаев ҳамда Умиджон Ҳайдаров меҳмон бўлди.

Фото: «Дарё»

Журналист Феруз Муҳаммад «Миллион» жамоасининг собиқ аъзоларидан таркиб топган «Браво» жамоасининг концерт дастури ҳақида уларнинг фиклари билан қизиқди.

Тўғрисини айтганда ‘Бравo’ жамоасининг бугунги концерти жуда зўр, самимий бўлди. ‘Миллион’ тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, ‘Бравo’ жамаосига ҳам фақат Ўзбекистондан эмас, Тожикистон, Қозоғистондан ҳам кўплаб мухлислар келиб кўришади.

Бизнинг ҳали ҳам ‘Бравo’ жамоси билан алоқаларимиз яхши. Ҳалигача яқин дўстмиз. ‘Нима учун кўринмай қолди?’ - деган саволлар мутлақо ўринсиз. Биз ўша-ўша олдингидек қадрдонмиз. Дўстлигимизга ҳам мана 16 йил бўлди.

Ўзбек халқида бир гап бор: ‘Ўзингдан кўпайгин’ - дейишадику, мана энди ‘Миллион’ жамаоси, ‘Дизайн’ жамоаси, ‘Бравo’ жамоаси, мана яқинда ‘Maxsimum’ жамаоси пайдо бўлди. Кўп жамоа бўлгани албатта яхши, рақобат бўлади. Энг асосийси, халқ жамаоалар ичидан ўзига керагини топсин. Қисқаси, ҳаммани омадини бераверсин.

Миркомил Мусаев, ‘Миллион’ жамоаси аъзоси

«Миллион» жамоаси аъзоси Умиджон Ҳайдаров жамоа бўлинган вақтда «Миллион» жамоасига ҳам осон бўлмагани ҳақида гапирди.

Тўғри осон эмас, бизнинг ўзимизда ҳам бўлингандан кейин ‘Миллион’ жамоаси бўлиб концерт берганимиз қийин бўлган. Буларга ҳам осон эмас. Биз ҳам янги жамоа сифатда шаклланяпмиз. ‘Бравo’ жамоасининг бу концерти ўтган концертига нисбатан анча ўсиш бўлган. Жамао сифатида жипслик сезиляпти. Бир-бирини яхши тушунишяпти.

Умиджон Ҳайдаров, ‘Миллион’ жамоаси аъзоси