Сан-Францискодаги Деннис Rae Fine Art бадиий галереясидан ярим дақиқа ичида Сальвадор Далининг «Ёнаётган жирафa» картинаси ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Бу ерда испан мусаввирлари асарлари кўргазмаси бўлиб ўтаётган ва ушбу картина санъат мухлисларини кўпроқ жалб этиш учун витринага қўйилганди.
Ўғриларга галереяга кириб, молбертдан 50 га 60 сантиметрли гравюрани олиши ва ҳеч бир қаршиликсиз чиқиб кетиши учун 32 сония етарли бўлди.
Галерея директори Анжела Келлеттга кўра, жиноятчининг кўргазма ходимини чалғитиб турган шериги бўлган. Бу вақт мобайнида ўғри 20 минг доллар баҳоланган картинани олиб чиқиб кетишга улгурган.
Изоҳ (0)