«Сисим» олтин қазиб олувчи компания бош директори Максим Ковальков Красноярск ўлкасида 15 кишининг ўлимига сабаб бўлган дамба ўпирилишида айбини тан олмади. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
«Директор ва кон участкаси устаси тергов давомида содир этилган жиноятдаги айбларини тан олмади», — дейилади Тергов қўмитасининг матбуот хизмати хабарида.
21 октябрь куни суд қарори билан «Сисим» кон участкаси бошлиғи Андрей Еганов икки ой муддатга қамоққа олинганди. Егановнинг адвокатига кўра, у меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузганликдаги айбини тан олган ва тергов билан ҳамкорликка рози бўлган.
Изоҳ (0)