• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Туркия газетаси учун мақола ёзди

    Туркиянинг «Hurriyet» нашрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги кенгашининг аҳамияти, замонавий интеграция ва ҳамкорлик ҳақидаги мақоласи эълон қилинди. «Sof.uz» унинг ўзбекча таржимасини тақдим этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шавкат Мирзиёев мақолада дастлаб Туркий Кенгашнинг еттинчи саммити иштирокчиларини ҳамда бутун турк оламини Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашини тузиш бўйича Нахчивон келишуви имзоланганининг 10 йиллиги билан табриклаган.

    «Бугун Туркий Кенгаш ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида мулоқот ва ҳамкорликни чуқурлаштириш, уларнинг қарашларини халқаро майдонда самарали илгари суриш учун истиқболли халқаро платформага айланди», — дейди Ўзбекистон Президенти.

    Ўзбекистон катта турк оиласининг ажралмас қисми сифатида туркий давлатлар билан муносабатларнинг ривожланишига катта аҳамият бериши таъкидланган. Шунингдек, Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида «Туркистон – умумий уйимиз» ташаббусини илгари сургани ва бу туркий тилли жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлангани қайд этилган.

    «Бизнинг мамлакат туркий тилли давлат раҳбарларининг илк саммитларида фаол иштирок этган. Давлат раҳбарларининг тарихий тўртинчи саммити 1996 йил 21 октябрь куни Тошкентда ўтганди. Бу туркий давлатлар ҳамкорлиги ривожида муҳим босқич бўлиб, замонавий Туркий кенгаш тузилишига пойдевор қўйганди», — деб таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.

    Қайд этилишича, давлат раҳбарлари 1996 йилда Тошкент декларациясини имзолаб, доимий мулоқот муҳим эканини таъкидлаб, туркий тилли давлатлар раҳбарлари учрашуви учун котибият ташкил қилишга келишиб олган. Бу муҳим институт Нахчивон келишувига кўра ташкил этилган Ҳамкорлик кенгаши котибиятида ўз аксини топган.

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон шу йили Нахчивон келишувига қўшилиш учун сўров юборгани ва бир кун ичида ижобий жавоб олганини айтиб, 14 сентябрь куни Президент қарори қабул қилингани ва Ўзбекистоннинг келишувга қўшилиши тўғрисидаги қонун ратификация қилинганини эслатиб ўтди.

    «Мамлакатимизнинг Туркий Кенгашга қўшилиши туркий оламда интеграциянинг мустаҳкамланишига ҳисса қўшади ва аъзо давлатлар орасида иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилётган вақтда ҳамкорлик учун янги имкониятлар очади», — дейди Шавкат Мирзиёев.

    Туркий Кенгаш минтақасида давлатлараро муносабатларнинг ижобий тенденцияси бизга Кенгаш доирасида ҳамда БМТ, ЕХҲТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, «Осиё юраги — Афғонистон учун Истанбул жараёни» каби халқаро институт ва механизмларда янги истиқболларга йўл очади.

    «Кенгаш маслаҳатлашув, давлатлараро алоқаларни мувофиқлаштириш механизми ва Марказий Осиё, Кавказ, Яқин Шарқ ва Европада ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишда катта имкониятларга эга. Аъзо давлатлар орасида баҳс ва қарама-қаршиликлар йўқ ва бу менинг ўйлашимча муҳим устунлик беради. Барча давлатлар Туркий кенгаш фаолиятига алоқадаор халқаро ва минтақавий масалаларда бир хил ёки бир-бирига яқин қарашларга эга», — дейди Ўзбекистон раҳбари.

    Қайд этилишича, Туркий Кенгаш давлатларининг ҳар томонлама ҳамкорликда етишган даражаси катта оптимистликни юзага келтиради. Ҳозирча унинг ҳақиқий потенсиали анчайин кўп. Асосийси, ҳозир туркий давлатларда янаям яхши натижаларга эришиш учун сиёсий ирода мавжудлиги таъкидланди.

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳамкорликни кенгайтиришнинг асосий мақсадларини белгилаб олганини маълум қилди.

    «Биз транспорт ва транзит соҳасида яқин ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришдан манфаатдормиз. Интеграциялашган транспорт тармоқларининг яратилиши йирик глобал ва минтақавий бозорларга чиқишни таъминлайди. Бу ўринда гап аввало Шимол-Жануб ва Шарқ-Ғарб халқаро транспорт йўлаклари, Марказий Осиё минтақасини Хитой, Жануби-Шарқий ва Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Европа билан боғлайдиган автомобиль, темир йўл ва ҳаво йўллари ҳақида бормоқда.

    Шу мақсадда минтақада транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича бир қатор стратегик муҳим лойиҳалар амалга оширилди. «Андижон—Ўш—Иркиштом—Қашқар» автомобиль йўлаги ривожланиши, шунингдек, Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темир йўли қурилишига старт берилиши билан катта имкониятлар очилмоқда.

    Барча соҳаларда илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацияларнинг жорий этилиши ҳар қандай мамлакатнинг рақобатдошлиги ва барқарор ривожланишининг ҳал қилувчи омилидир. Шунинг учун биз Туркий Кенгаш мамлакатларининг инновацион ривожланишини асосий устувор йўналишлардан бири деб биламиз. Шу муносабат билан биз келажакда технологияларни ривожлантириш дастурлари ва лойиҳаларини илгари суриш учун инновацион ривожланиш учун масъул муассасалар, илмий марказлар ва венчур компаниялар ўртасида яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишни таклиф қиламиз.

    Маълумки, туркийзабон давлатлар халқлари ноёб ва бебаҳо маданий, тарихий ва маънавий меросга эга бўлиб, улар бутун инсониятга тегишли. Мамлакатларимизда туркий ва ислом цивилизациясининг тарихий обидалари, буюк алломалар, шоирлар, мутафаккирлар ва санъаткорларнинг мероси сақланиб келинмоқда. Ушбу бебаҳо бойлик бутун инсониятга тегишли, зиёрат туризмини ривожлантириш орқали уни бутун дунёга кўрсатиш керак. Иқтисодий индустрия каби туризм ҳам давлатлар ва халқларни яқинлаштиришда муҳим рол ўйнайди», — деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

    У, шунингдек, глобаллашув ва тинчликка таҳдид ортиб бораётган бир вақтда ўзаро ҳамкорлик ҳар доимгиданда муҳимроқ экани ҳақида сўз юритган.

    «Дунёда глобаллашув, сиёсий кескинликнинг ортиб бориши шароитида ўзаро фойдали ҳамкорлик барқарор ривожланиш ва тараққиёт, тинчлик ва хавфсизликка эришишда ҳал қилувчи рол ўйнайди. Ўйлашимча, туркийзабон давлатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг асосий жиҳатларидан бири терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар контрабандаси ва одам савдосига қарши курашда Туркий Кенгаш мамлакатларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш бўлиши керак», — дейди Ўзбекистон Президенти.

    Туркий давлатларнинг сиёсий иродаси, очиқ ва конструктив бошқаруви, давлат етакчиларининг доимий учрашувлари натижасида минтақада ўзаро ишонч муҳити мустаҳкамланаётгани ва бу жараёнда Ўзбекистон ҳам иштирок этаётгани эътироф этилди.

    Туркийларнинг буюк вакили, қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов ўзбек халқининг тарихий аҳамияти ҳақида сўз юритиб, шундай деганди: «ўзбек халқи туркий тилли халқлар тақдирида Византиянинг славян халқлари тақдирида ўйнаганидек ролни бажарган».

    «Бугун муҳим тарихий ривожланиш босқичида Ўзбекистон Республикаси туркийзабон давлатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшишга тайёр.

    Яна бир бор чин қалбимдан туркийзабон давлатлар халқини Туркий Кенгашнинг ўн йиллиги билан табриклайман ва уларга тинчлик, фаровонлик ва ривожланиш тилайман», — деб якунлаган Шавкат Мирзиёев.

    20.10.2019, 14:47   Изоҳ (0)   32864
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда тиббиёт ходимларини ҳақоратлаган шахслардан бири 5, иккинчи 7 суткага қамалди

    20.10.2019, 14:08

    Туркияда тўққиз ой ичида 70 га яқин ўзбекистонлик ҳалок бўлди

    20.10.2019, 12:45

    Бухорода «Қандим» газни қайта ишлаш мажмуаси фойдаланишга топширилди (фото)

    20.10.2019, 11:44

    Оренбургда юз берган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

    20.10.2019, 11:05

    Улуғбек Рўзиқулов Вьетнам президентига ишонч ёрлиқларини топширди

    20.10.2019, 10:43

    Ўзбекистондан бир йилда 130 мингдан ортиқ фуқаро Туркияга боради

    20.10.2019, 09:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америка авиакомпаниялари самолётларда Starlink хизматини ўчира бошлади

    Дунё | 8 июн, 23:55

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    Дунё | 8 июн, 23:05

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.