• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода «Қандим» газни қайта ишлаш мажмуаси фойдаланишга топширилди (фото)

    «Қандим» мажмуасида газни қайта ишловчи завод тўлиқ қуриб битказилгани ва тегишли инфраструктура яратилиши муносабати билан давлат қабул комиссияси далолатномасини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Корхонанинг маъмурий биносида ўтказилган ушбу маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, завод ишчи-муҳандислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    «Қандим» газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши 2016 йил апрель ойида бошланган ва бу газ конденсати кони Россиянинг «Лукойл» нефть компанияси билан ҳамкорликда «Қандим—Хаузак—Шоди—Қўнғирот» маҳсулот тақсимоти битими доирасида бунёд этилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    5 гектар ҳудудни қамраб олган мажмуа Қоракўл туманининг олис чўл ҳудудида жойлашган. Унда 500 километр технологик ва қувур тармоқлари, 285 километр автомобиль йўли, 50 километрли темир йўл, 268 километрли электр таъминоти тизимлари, 71 та қудуқ, 220 километр бўлган йиғув тизими иншоотлари, 70 километрга тенг экспорт қувури, 55 километр узунликдаги сув таъминоти тизимлари барпо этилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Lukoyl Uzbekistan Opereyting Kompani» МЧЖ томонидан ҳар бирининг табиий газни йиллик қайта ишлаш қуввати 4,05 миллиард кубометрга тенг бўлган 2 та технологик тизимдан иборат газни қайта ишлаш заводи, таъмирлаш ҳудудлари ва завод қошидаги бошқа объектлар, шунингдек, 1150 кишига мўлжалланган турар жой бинолари тўлиқ ишга туширилиб, Давлат қабул комиссиясига топширилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — «Қандим конлар гуруҳида газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши ва ишга туширилиши» инвестиция лойиҳаси тўлиқ қуриб битказилди. Унинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 8 миллиард метр куб табиий газни қайта ишлашга мўлжалланган. Умумий инвестиция ҳажми эса 3,5 миллиард долларга тенг. Мажмуа тозаланган табиий ёқилғи, барқарор газ конденсати ҳамда қумоқланган ва грануляцияланган олтингугуртни ишлаб чиқариш учун таркибида сероводород мавжуд бўлган газни қайта ишлашга имкон яратади. Республикадаги газни қайта ишлаш соҳасида энг охирги ишга туширилган мазкур заводда замонавий технология ва замонавий бошқарув тизимлари жорий этилган, — дейди «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти департамент бошлиғи Алишер Баҳодиров «Дарё»га берган интервьюсида.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Давлат қабул комиссияси далолатномаси имзолангунга қадар ҳар бир жиҳат ишчи комиссия томонидан чуқур кўриб чиқилган. Таклиф, тавсиялар ва эътирозлар юзасидан амаллар тўлиқ бажарилган. Мажмуадаги ҳар бир ишчи-ходимнинг хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси юқори даражада таъминлангани ўрганилган. Махсус кийим-бош, шахсий ва жамоавий ҳимоя воситалари кўздан кечирилган.

    Шунингдек, хоналарнинг шинамлиги, ёруғлиги, ҳавонинг айланиш тезлиги, ходимларнинг ишлашида уларнинг саломатлигига таъсир ўтказиши мумкин бўлган ҳолатларгача ўрганиб чиқилган. Ишчи комиссиянинг якуний хулосасига кўра, мажмуанинг ҳар бир жиҳати давлат стандартлари даражасига жавоб бергандан кейингина тайёр, деб ҳисобланган ва Давлат комиссияси томонидан қабул қилинган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Давлат қабул комиссияси таркибига Энергетика, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш вазирликлари, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Давлат энергетика назорати, Саноат хавфсизлиги бўйича давлат қўмитаси, «Ўздавнефтгазинспекция», ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, касаба уюшмалари ташкилотлари, Бухоро вилоят ҳокимлиги ва бошқа давлат ташкилотлари вакиллари киритилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълумот ўрнида, тўла қувват билан ишлаётган мажмуадан 212 минг тонна соф олтингугурт, 134 минг тонна барқарорлаштирилган газ конденсати олинади, тозаланган табиий газ экспортга йўналтирилади.

    20.10.2019, 11:44   Изоҳ (0)   26055
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Оренбургда юз берган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

    20.10.2019, 11:05

    Улуғбек Рўзиқулов Вьетнам президентига ишонч ёрлиқларини топширди

    20.10.2019, 10:43

    Ўзбекистондан бир йилда 130 мингдан ортиқ фуқаро Туркияга боради

    20.10.2019, 09:42

    ИИВ раҳбари Пўлат Бобожонов Жанубий Кореяга жўнаб кетди

    20.10.2019, 08:41

    ЙҲХБ боди-камераларни синовдан ўтказмоқда. 1 январдан боди-камерасиз ходим ҳайдовчиларни тўхтатиши мумкин эмас

    20.10.2019, 08:02

    ТИВда бўлган экспертлар учрашувида Ўзбекистон томонининг мавқеи бўйича таклифлар ишлаб чиқилди

    20.10.2019, 07:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда қийин аҳволда қолган она ва бола Ўзбекистонга қайтарилди 

    Ўзбекистон | 18 август, 12:05

    Ўзбекистонда юздан ортиқ тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 18 август, 11:57

    АҚШда шаршара ортидаги ғорга тушиб кетган эркак қутқарилди (видео)

    Дунё | 18 август, 11:44

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тадбиркорларни мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 18 август, 11:18

    Apple улуши қисқарди: Уоррен Баффет янги компанияларга 1,5 млрд доллар инвестиция киритди

    Дунё | 18 август, 11:15

    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

    Реклама | 18 август, 10:30

    “Супермен” ва “Юлдузлар жанги” фильмлари юлдузи Теренс Стемп вафот этди

    Кино | 18 август, 11:00

    FIFA Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати форматини ўзгартиришни режалаштирмоқда 

    Спорт | 18 август, 10:58

    Россия армияси тунда Харьковга ҳужум қилди, қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 18 август, 10:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.