«Қорақалпоқ Дон маҳсулотлари» корхонаси мансабдор шахслари ҳар бир қопи 87 500 сўмдан сотилиши белгиланган 6 134 қоп унни 2018 йилнинг сентябрь ойидан жорий йилнинг июнь ойига қадар «Х» оилавий корхонасига 110 000 сўмдан ҳисоблаб, жами 674,7 миллион сўмга сотган. Бу ҳақда Бош прокуратура томонидан маълум қилинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳар бир қоп ун 110 000 сўмдан сотилиши натижасида корхона мансабдорлари 138 миллион сўм пул маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан «Қорақалпоқ Дон маҳсулотлари» АЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)