17 октябрь, пайшанба куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Иргиз туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл С.Н жароҳат олган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Аёл Иргиз тумани касалхонасига жойлаштирилган, унинг ҳолати оғир деб баҳоланмоқда. Ўзбекистоннинг Ақтўбе шаҳридаги Бош консуллиги вазиятни назорат остига олган ва тиббий муассаса билан доимий алоқада.
Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Манғистов вилоятларидаги Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда Ақтау шаҳридаги Ўзбекистоннинг Бош консуллигига +7-29-277-71-17, +7-777-599-00-50, +7-777-599-00-51 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатган.
Изоҳ (0)