ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ташаббуси билан 17 октябрь, пайшанба куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида матбуот анжумани ўтказилди.
Унда яқин қариндошларнинг ишончномасиз машина бошқариши масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Президент қарорида 1 октябрдан мумкин дейилди. Лекин ҳозирча қонуности ҳужжатларига ўзгариш киритилмади, тартиби тасдиқланмади.
ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати раҳбари Акмал Юнусов бунга қуйидагича изоҳ берган:
«Ҳақиқатдан ҳозирда қарор лойиҳалари тасдиқланиш арафасида. Шунга қарамасдан бугунги кунда ҳам фуқаролар суғурта полисида исм-фамилияси кўрсатилган бўлса ёки суғурта полиси умумий бўлса, яқин қариндошларининг машиналарини ишончномасиз бошқариши мумкин, бунга тўсқинлик йўқ».
Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг қўшимча қилишича, агар суғурта полиси умумий олинган бўлса ва унда фамилиялар кўрсатилмаган бўлса, унда яқин қариндошликни исботлаш тартиби қандай бўлади, деган саволга ҳали расмий ҳужжат қабул қилинмагани учун аниқ жавоб берилмаган.
Изоҳ (0)