16 октябрь куни соат 19:51 да Хоразм вилояти Урганч шаҳри Маҳтумқули 94-уйда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълум қилди.
Воқеа жойига 3 та ёнғин ўчириш бўлинмалари юборилган. Бўлинмалар кўрсатилган манзилга 6 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:05 да қуршаб олинган ва соат 20:45 да тўлиқ ўчирилган. Ёнғин ўчирувчилар томонидан уй эгасининг 3 нафар 2009, 2014 ва 2018 йилда туғилган набиралари қутқарилган ҳамда уйнинг 130 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Ёнғин оқибатида уйнинг 70 квадрат метр майдонда томи, шифти, уй жиҳозлари ҳамда уй эгасига тегишли Дамас русумли автомобили ёниб, зарарланган. Ҳодисанинг тахминий келиб чиқиш сабаби электр симларида қисқа туташув. Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)