• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқларда папиллома вирусига қарши вакцина ҳақидаги хавотирли мунозараларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги одам папиллома вирусига қарши вакцина ижтимоий тармоқларда турли хавотирли баҳс-мунозараларни келтириб чиқараётгани сабабли мазкур вакцина ҳақида маълумот берди.

    Фото: Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Фото: Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Соғлиқни салқаш вазирлиги томонидан таъкидланишича, бачадон бўйни саратони аёллар саломатлигига таҳдид қилувчи жиддий касалликлардан бири ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, дунёда биргина 2018 йилда бачадон бўйни саратони билан қарийб 570 мингта янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Ҳар йили шу касалликдан 311 минг нафардан ортиқ аёл вафот этади. Аммо, касалликнинг ушбу турининг олдини олиш борасида синалган ва самарали усуллар мавжуд бўлиб, улардан бири — одам папиллома вируси (ОПВ)га қарши эмлаш.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда бачадон бўйни саратонининг олдини олиш чораси топилди

    Вазирлик томонидан қайд этилишича, жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистонда барча 9 ёшли ўсмир қизлар ушбу касалликка қарши эмланади. Натижада келажакда ҳар йили 1100 та касалланиш ва бачадон бўйни хасталиги бўйича 600 га яқин ўлим ҳолатининг камайишига эришилиши кўзда тутилмоқда.

    Вазирлик хабарида одам папиллома вируси ҳақидаги бир қатор саволларга жавоб берилган ҳамда ижтимоий тармоқлардаги ушбу вакцина ҳақида бўлиб ўтаётган баҳс-мунозаралар қанчалик асосли эканлигига аниқлик киритилган.

    Одам папиллома вируси (ОПВ) нима?

    Папиллома вирусли касаллик бўлиб, унинг 200 дан ортиқ тури мавжуд. Айрим кўринишлари онкологик хасталикларни келтириб чиқаради. Хусусан, аёллардаги бачадон бўйни саратони ривожланишида айнан папиллома вируси етакчилик қилади. Вируснинг 10 га яқин тури жинсий аъзоларни зарарлайди. Унинг онкоген хавфи юқори бўлган турлари эса саратонни пайдо қилиши мумкин.

    ОПВга қарши вакцина эса турли хавфли касалликларга сабаб бўлувчи ОПВ инфекциялари юқишининг олдини олиш учун қўлланилади. Бундан ташқари, одам папиллома вирусига қарши эмлаш аёллар ва эркаклар жинсий аъзоларида ўткир учли кондиломалар пайдо бўлишига сабаб бўлувчи ОПВ инфекциялари юқишининг ҳам олдини олади.

    Ҳуқуқий асос билан мустаҳкамланган.

    Бачадон бўйни саратони тарқалишига кўра жаҳонда аёлларда учрайдиган саратон касалликлари орасида тўртинчи ўринда туради. Дунёда бўлгани каби, Ўзбекистонда ҳам бачадон бўйни саратони барча ёшдаги аёллар ўртасида тарқалиши бўйича кўкрак бези саратонидан кейинги ўринни эгаллайди. Касалликлардан ўлим кўрсаткичи бўйича эса, ушбу хасталик барча ёшдаги аёллар ўртасида кўкрак бези ва ошқозон бези саратонидан кейин учинчи ва туғиш ёшидаги аёллар (15—44 ёш) орасида эса иккинчи ўринда туради. Маълумотларга кўра, ҳар йили Ўзбекистонда 1600 нафардан зиёд аёл бачадон бўйни саратони касаллигига чалинмоқда. Шу боис, бутун дунёда ушбу касалликнинг олдини олиш муҳим аҳамиятга эга.

    Ўзбекистонда 2017 йилда Вазирлар Маҳкамаси томонидан бу борада миллий режа тасдиқланган. У ўз ичига бачадон бўйни саратонини даволаш, паллиатив ёрдам кўрсатиш билан бирга, ОПВга қарши эмлаш, бачадон бўйни саратонини скрининг қилиш каби бирламчи профилактик тадбирларни қамраб олади. Миллий эмлаш календарига кўра, мамлакатда болалар давлат бюджети ҳисобидан 12 та бошқариладиган инфекцияга қарши эмланади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда эпидемиологик ҳолат барқарор сақланмоқда. Эндиликда ОПВга қарши вакцинанинг жорий қилиниши эса яна бир оғир касаллик — бачадон бўйни саратони касаллигининг олдини олишга хизмат қилади, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотида.

    Дунёнинг қайси мамлакатларида ушбу вакцина амалда?

    Айни пайтда ОПВга қарши режали эмлаш дунёнинг 102 дан ортиқ мамлакатида бир ёки бир неча турдаги ОПВ вакцинасидан фойдаланишга рухсат берилган. Жорий йилнинг июнь ойи ҳолатига кўра дунёнинг 96 та давлати, жумладан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақасидаги 33 мамлакат, миллий эмлаш дастурларига ушбу вирусга қарши эмлашни киритган. Шунингдек, 11 та мамлакат ҳатто ўғил болаларни ҳам эмлаш дастурини жорий этган. Эмлашнинг инсон саломатлигини асрашдаги муҳим натижаси бу вакцина кўп йиллардан бери қўлланиб келинаётган жуда кўплаб давлатлар (АҚШ, Россия, Австралия, Канада, Дания, Ирландия, Швеция, Финляндия, Янги Зеландия, Шотландия) мисолида яққол намоён бўлмоқда.

    Вазирликнинг қайд этишича, одам папиллома вирусига қарши вакцинанинг нархи анча қимматлиги сабаб аксарият давлатларда у пулли асосда бажарилади. Ўзбекистонда эса ўсмир қизлар давлат ҳисобидан бепул эмланади.

    Вакцина хавфсиз ва кафолатли

    Одам папиллома вирусига қарши вакцина Ўзбекистонда илк маротаба 2006 йилда лицензиялашдан олдин синовдан ўтказилган. Ўтказилган клиник тадқиқотларда вакцина аёллар репродуктив функцияларига ҳеч қандай ножўя таъсир кўрсатмаслиги аниқланган. Шунингдек, ушбу вакцина саратон олди касалликлар ва саратоннинг олдини олиш билан бирга репродуктив функцияни ҳимоя қилиши ҳам аниқланган.

    2010 йилда Ўзбекистонда саккиз минг нафар 9—15 ёшли қиз орасида ушбу вакцина қўлланилган. Ўтган даврда ушбу қизларда ҳеч қандай салбий ўзгаришлар кузатилмаган

    Нима учун вакцина айнан 9—14 ёшдаги ўсмир қизларда қўлланилади?

    Илмий изланишлар натижасига кўра, айнан шу ёшдаги қизлар мукаммал равишда иммунитет ишлаб чиқаради. Боиси, улар ҳали турмушга чиқмаган ва вирусни юқтириш иммунитетига эга бўлмаган бўлади. Шу сабабли ҳам айни шу пайтда эмлаш бошқа ёшдагиларга нисбатан самарали бўлади.

    Ижтимоий тармоқларда вакцина ҳақидаги билдирилаётган турли хавотирли муносабатлар ўринсиз, дейилади вазирлик хабарида.

    Айни пайтда Ўзбекистонда ўсмир қизларни одам папиллома вирусига қарши эмлаш ишлари бошланиш арафасида. Республика бўйлаб бу тадбирлар икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич шу йилнинг октябрь ойи учинчи ўн кунлигидан ноябрнинг охиригача давом этса, иккинчи босқич 2020 йил апрелида ўтказилади. Бу жараёнда мамлакатдаги 9 ёшдаги 353 минг нафар қиз қамраб олиниши режалаштирилган.

    Эмлаш жараёнининг бориши эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, UNICEF ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қатъий назоратига олинади.

    16.10.2019, 22:42   Изоҳ (0)   22879
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон жорий йилнинг 9 ойида қарийб 1 млрд долларлик мева-сабзавот экспорт қилди

    16.10.2019, 22:26

    Ўзбекистонда гепатит C вирусига қарши дорининг субстанцияси яратилди

    16.10.2019, 22:11

    Миллий гвардия Андижонда қўриқлаш хизмати ходимлари ва фуқаро ўртасида юз берган жанжал бўйича муносабат билдирди

    16.10.2019, 21:56

    Қаршида бузилган чиқиндихона ўрнига ҳайвонларнинг жасади ташлаб кетилганидан аҳоли шикоят қилмоқда

    16.10.2019, 21:25

    Сирдарёда 30 млн сўм қарзини қайтармаган эркак ўласи қилиб калтакланди

    16.10.2019, 20:40

    Шавкат Мирзиёев чорвачиликни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди

    16.10.2019, 20:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Юнайтед” “Брентфорд” билан Брайан Мбеумонинг трансфери бўйича келишувга эришди

    Спорт | 18 июл, 20:31

    Қозоғистонда хотинини 10 йил давомида уриб келган собиқ дипломат 6 йилга қамалди

    Дунё | 18 июл, 20:30

    Умрбоқий муҳаббат: ҳиссиётлар фалокатдан кучли эканини исботловчи 5 та фильм

    Лайфстайл | 18 июл, 20:15

    Кўкдаладаги заправка портлашида ҳалок бўлган ва яраланганларга товон пули тўланади

    Ўзбекистон | 18 июл, 20:07

    Сизнинг рухсатингизсиз ишга жойлаштириб қўйишса нима қилиш керак? Мутахассис тушунтириш берди

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:55

    Ким Чен Ин очилганига уч ҳафта ҳам бўлмаган туристик курортни хорижликлар учун ёпди

    Дунё | 18 июл, 19:40

    “Электр токи узилишидан кўрилган зарарни қоплаш механизми жорий этилиши зарур” — тадбиркор

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.