• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Миллий гвардия Андижонда қўриқлаш хизмати ходимлари ва фуқаро ўртасида юз берган жанжал бўйича муносабат билдирди

    Миллий гвардия ходимлари ва фуқаролар ўртасида юз берган келишмовчилик акс этган видео «Сиздан Telegram» каналида эълон қилинди.

    Видеодаги ёзувлардан воқеанинг Андижон вилоятида юз берганини кўриш мумкин. Унда Миллий гвардиянинг Қўриқлаш хизмати ходимлари ва бир эркак ўртасида юз берган жанжал акс этган. Миллий гвардия ходимлари уларга қарши гапираётган эркакни жим қилишга уринган.

    Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бошқармаси матбуот хизмати мазкур ҳолат бўйича баёнот берди.

    Маълум қилинишича, Андижон вилояти Қўриқлаш хизмати техник қўриқлаш пункти томонидан Андижон шаҳар, 3-кичик даҳада жойлашган хонадонлардан бири фуқаро Н.И. билан 2019 йил 28 август куни тузилган шартномага асосан қўриққа олинган.

    2019 йилнинг 30 август куни соат 20:50 да ушбу хонадондан «Ташвиш» хабари келиб тушган. Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ томонидан хонадонга етиб борилганида, ушбу хонадонда фуқаро Н.И.нинг укаси А.И. ва унинг турмуш ўртоғи А.Қ. икки нафар вояга етмаган фарзанди билан хонадон кириш эшигини ўзларида бўлган калит ёрдамида очиб кирганлиги аниқланган. А.И. ва унинг турмуш ўртоғи А.Қ.га қўриқловга олинган мулк талаблари тўғрисида тушунча берилиб, ҳудудий ИИБга боришлари лозимлиги тушунтирилган.

    Фуқаро А.И. ва унинг турмуш ўртоғи қўриқлаш хизмати ходимлари билан низо келтириб чиқариш мақсадида қўлига ўткир тиғли жисм олиб, ўзига тан жароҳати етказиши билан қўрқитишга тушган ва воқеа жойидан кетиб қолган. Ушбу ҳолат юзасидан тегишлилиги бўйича маълумот киритилган.

    Шундан сўнг, 2019 йилнинг 20 сентябрь куни қўриқловдаги ушбу хонадонга ўрнатилган сигнализация воситаларидан қайта-қайта «Ташвиш» хабари келиб тушган бўлиб, ҳар бир ҳолат бўйича текширув ўтказилганда уй атрофида ҳеч ким аниқланмаганлиги сабабли сохта ташвиш хабари сифатида расмийлаштирилган. Ўша куни соат 16:00 да навбатдаги «Ташвиш» хабари бўйича зудлик билан етиб борган тезкор гуруҳ ходимлари томонидан 3-кичик даҳа, 61-уй 5-хонадон атрофи қайта кўздан кечириш мобайнида хонадоннинг ички қисмини кўздан кечирилиши зарурати туғилган.

    Ходимлар ўрнатилган тартибда ушбу хонадон ва маҳалланинг ишончли вакилларидан иборат гувоҳлар ҳамда ўзлари билан бирга келган электромонтёр билан биргаликда сигнализация воситаларини кўздан кечириш учун хонадонга кирганида, уларнинг изидан хонадон эгасининг укаси И. А. кириб бақир-чақир қилиб, Қўриқлаш ходимларини ҳақорат қила бошлаган. Қўриқлаш пункти ходимлари А.И.га вазиятни тушунтириб, ушбу хонадон қўриқловга олинганлигини, бу бўйича хонадон эгаси Н.И. билан шартнома мавжудлигини, сигнализация ишлаб кетганлик ҳолати бўйича хонадонни кўздан кечириши ва далолатнома тузиши лозимлиги тушунтирилганда, фуқаро А.И. мобил телефони орқали уларни видеога олишни бошлаган. Миллий гвардия ходимлари А.И.ни хонадондан чиқарган ва хонадонни қайта қўриққа топширган.

    Хабарда айтилишича, фуқаро А.И. ва унинг ёнида бўлган аёл кўчага чиққандан кейин ходимларни турли хил уятсиз сўзлар билан ҳақорат қилишни бошлаган, бироқ бу ҳолатни видеога олмаган. Ходимлар бу хонадонни фуқаро Н.И. билан тузилган шартнома орқали қўриққа олганлигини, агарда ушбу хонадон ёки унинг эгаси билан мулкий низолари бўлса, судга мурожаат қилиши лозимлиги, қўриқда бўлган объектга нисбатан тажовуз учун қонуний жавобгарлик мавжудлигини тушунтиришга ҳаракат қилган, дейилади Миллий гвардия баёнотида.

    Қайд этилишича, бу тушунтиришларни эшитишни хоҳламаган фуқаро А.И. жазавага тушиб, ходимларни ҳақорат қилишда давом этгандан сўнг ходим сафдор Ф.Юнусов ёнидаги ПР-73 резина таёқчасини қўлга олиб, қўриқловдаги объектга тажовуз қилганлиги учун гумондор сифатида ҳамда ходимларни ҳақорат қилганлиги учун тегишли чора қўлланилиши, зарур бўлса, жисмоний куч ишлатилиши мумкинлиги тўғрисида А.И.ни кескин огоҳлантирган ва улардан воқеа жойини тарк этишни сўраган.

    Маҳалланинг ишончли вакилларига ушбу ҳолат фуқаро А.И. томонидан атайлаб уюштирилганлиги ва қўриқлаш хизмати ходимлари билан низоли вазиятни юзага келтириш мақсадида бўлганлиги маълум бўлган.

    Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, фуқаролар билан муомала вақтида қўполликка йўл қўйган ходимларга белгиланган тартибда интизомий жазо чоралари қўлланилган.

    Таъкидланишича, Андижон шаҳар «Охунбобоев» маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан 2016 йилнинг 21 июль кунида Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилояти судига берилган маълумотномада фуқаро И.А. Андижон шаҳар 3-кичик даҳа, 61-уй, 5-хонадонда рўйхатда турмаслиги ва истиқомат қилмаслиги кўрсатилган ҳамда ушбу хонадонга тегишли «Уй дафтари»га киритилмаган.

    Фуқаро И.А. ўзининг яқинлари билан бир неча маротаба мулк талашиб низолашган, уларга тан жароҳати етказганлиги учун ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда суд орқали маъмурий жавобгарликка тортилган, шунингдек, унга нисбатан 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддасида (товламачилик) кўрсатилган жиноятни содир этгани учун 7 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилган.

    Фуқаро А.И. 2019 йилнинг 2 октябрь куни опаси Н.И.га тегишли бўлган 86 миллион сўмлик мол-мулкларни яширинча олиб чиқиб кетганлиги ҳолати бўйича Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    16.10.2019, 21:56   Изоҳ (0)   45626
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қаршида бузилган чиқиндихона ўрнига ҳайвонларнинг жасади ташлаб кетилганидан аҳоли шикоят қилмоқда

    16.10.2019, 21:25

    Сирдарёда 30 млн сўм қарзини қайтармаган эркак ўласи қилиб калтакланди

    16.10.2019, 20:40

    Шавкат Мирзиёев чорвачиликни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди

    16.10.2019, 20:24

    Ўзбекистонда «Хизб ут-Тахрир» диний-экстремистик ташкилотига аъзо шахслар қўлга олинди

    16.10.2019, 20:09

    Ўзбекистонда жамғармасини долларда сақловчилар 3 ойда қарийб 2 мартага кўпайгани маълум бўлди

    16.10.2019, 19:38

    «Ўзбекистон темир йўллари» ички қатновларга 60 фоизгача чегирмаларни жорий этди

    16.10.2019, 19:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.