Сухуми шаҳрида мини-футбол бўйича 7—13 октябрь кунлари ногирон-ампутантлар ўртасида Абхазия Ватан урушидаги ғалаба кунига бағишланган «Ғалаба Кубоги» бўлиб ўтди, дея хабар қилмоқда «Nuz.uz».
Еттинчи бор ўтказилган «Ғалаба Кубоги»да Абхазия, Россия ва Ўзбекистондан жами олтита жамоа қатнашди. Мусобақа финалида Ўзбекистон жамоаси «Апсни-Сухуми»ни мағлуб этган ҳолда ғолибликни қўлга киритди.
Мусобақа якунида инвидуал совринлар ҳам ўз эгаларини топди:
Энг яхши дарвозабон —Исмаил Марсханов (Чеченистон)Энг яхши ҳимоячи — Умид Сирожиддинов (Ўзбекистон),Энг яхши ҳужумчи — Марат Старчак (Доғистон)Энг яхши ўйинчилар — Денис Макейкин (Барнаул), Роман Матяшов (Абхазия), Константин Остапенко (Кемерово), Жамил Шукуров (Ўзбекистон) ва Алидибир Расулов (Доғистон)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)