Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2022 иккинчи саралаш босқичининг 4-турида Сингапурга қарши баҳс олиб борди.
Унда Вадим Абрамов шогирдлари 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Учрашувнинг 15-дақиқасида Одил Аҳмедов жарима зарбасини қойилмақом ижро этган ҳолда ҳисобни очди.
Биринчи бўлим якунланиши арафасида Иҳсон Фанди жарима майдонига узатилган тўпга боши болан аниқ зарба берган ҳолда мувозанатни тиклади.
Иккинчи бўлим аввалида меҳмонлар яна олдинга ўтиб олди, 51-дақиқада Элдор Шомуродов қанотдан узатилган тўпни ўз услубида дарвозага жойлаб қўйди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Шомуродов Икром Алибоевнинг қойилмақом узатмасидан сўнг дарвозабон билан бирга-бир чиққан ҳолда якуний ҳисобни ўрнатди.
Шу тариқа «оқ бўрилар» кетма-кет иккинчи ғалабани қўлга киритган ҳолда очколарини 6 тага етказиб олди.
ЖЧ—2022 саралаши
4-тур баҳси
15 октябрь, сешанба
Сингапур — Ўзбекистон 1:3
Голлар: 0:1 — 15 Одил Аҳмедов, 1:1 — 45 Иҳсон Фанди, 1:2 — 51 Элдор Шомуродов, 1:3 — 90+2 ШомуродовЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)