Россиянинг Ленинград вилояти, Виборг туманида буқа ўзбекистонлик чўпонни топтаб ташлади. Бу ҳақда «Konkretno.ru» хабар бермоқда.
Воқеа 13 октябрь куни содир бўлган. Яйловга олиб чиқилган буқа чўпонга ташланиб, шохига илиб олган ва улоқтириб юборган. У олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлди. 55 ёшли мигрант 2018 йил 1 декабрда Россияга келган.
2019 йил май ойидан бошлаб эса маҳаллий тадбиркор аёлнинг чорвасига қараган.
Изоҳ (0)