Японияда «Хагибис» тўфони сабаб 136 мингга яқин хонадон ичимлик суви ва 4300 киши электр энергиясиз қолди, деб хабар беради «РИА Новости».
Кучли шамол ва ёғингарчилик билан ёпирилган тўфон йигирмага яқин дарё ўзанининг тошишига, Токио атрофидан тортиб, Япон денгизи қирғоғи яқинидаги Ниигата шаҳригача бўлган ҳудудларнинг сув остида қолишига сабаб бўлди.
Япон ОАВнинг маълум қилишича, 36 киши ҳалок бўлган, 15 киши бедарак йўқолган. Шунингдек, 186 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган.
Секин-аста тезюрар поездлар ҳаракати қайта тикланмоқда. Нарита аэропортида рейслар кечиктирилиши маълум қилинди.
Япония полицияси, ўт ўчириш ва мудофаа хизмати қутқарув-қидирув ишларини давом эттириб, сув тошқинлари ва кўчкилар содир бўлган 11 та префектурадаги жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ишларини давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)