Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида икки қаватли турар жой биносининг қулаши оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди, 15 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олди, деб хабар беради «РИА Новости».
Бахтсиз ҳодиса Мау округида, уйда яшовчилар ухлаётган пайтда юз берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, уйнинг қулашига хонадонлардан бирида газ баллони портлаши сабаб бўлган.
Ҳозирда ҳодиса жойида қидирув-қутқарув операцияси олиб борилмоқда. Шошилинч хизматларнинг тахмин қилишича, вайроналар остида ҳалигача тирик инсонлар бўлиши мумкин. Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
NDTV телеканали фожиа қурбонлари сони 10 нафарга етганини маълум қилмоқда.
Изоҳ (0)