«Бхаратия Жаната парти» ҳукмрон партиясининг етакчиси ва Уттар-Прадеш штати вазирининг ўринбосари Кешав Прасад Мауря ҳар бир сайловчи овози Покистонга ядорий бомба ташланишининг эҳтимолини оширишини маълум қилди, деб ёзмоқда Regnum.
Махараштра штатидаги «Бхаратия Жаната парти»нинг сайловолди учрашуви вақтида Кешав Прасад Мауря партиясининг Ҳиндистон ривожланиши ва тараққиётининг рамзига айланганини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, мамлакат аҳолисининг ҳукмрон партияга берган ҳар бир овози Ҳиндистоннинг Покистонга ядровий бомба ташлашини тезлаштиради.
Ҳиндистон штатларининг қонунчилик мажлиси учун сайловлар жорий йилнинг 21 октябрида бошланади. Сайловлар Махараштра ва Харянда бўлиб ўтди. Овозлар 24 октябрда ҳисоб-китоб қилинади.
Изоҳ (0)