«Яндекс» акциялари қиймати Москва биржасидаги савдолар чоғи салмоқли интернет-ресурслар бўйича қонун лойиҳаси ҳақидаги янгиликлар фонида 19,38 фоизга арзонлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Россия Давлат думасининг 11 октябрь, пайшанба кунги йиғилишида «интернетдаги салмоқли ахборот ресурси» тушунчасини киритиш ва бундай ресурсларга устав капиталида хориж капитали иштирокини 20 фоиздан ошмаслиги талаби қўйилиши таклиф қилинган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Мазкур лойиҳа Думага 26 июль куни «Единая Россия» фракцияси аъзоси, депутат Антон Горелкин томонидан киритилганди.
Бундай ресурснинг асосий эгаси сифатида Россияда рўйхатдан ўтган юридик шахс ёки Россия фуқароси бўлиши мумкин. Шу билан бирга, Россияда рўйхатдан ўтган юридик шахсда хориж иштирокини 20 фоиз овоз берувчи акциялар билан чеклаш таклиф этилмоқда.
Олдинроқ депутат Горелкин мазкур қонун лойиҳаси биринчи галда «Яндекс» ва Mail.ru’га қарши қаратилганини билдирганди.
Изоҳ (0)