Туркия қўшинлари томонидан Сурия шимолида ўтказилган «Тинчлик булоғи» операцияси давомида 399 нафар террорчи яксон қилинди. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлиги ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.
Таъкидланишича, ҳужум оқибатида Курдистон Ишчи партияси ва «Халқ мудофаа кучлари»нинг жангарилари йўқ қилинган. Шунингдек, операция вақтида камида икки нафар турк ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган.
Курдистон Ишчи партияси ва ИШИД террорчилик ташкилотига қарши ҳарбий операцияларнинг бошланиши ҳақида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 9 октябрь куни маълум қилганди. Жангарилар ва курдларнинг позицияларига берилган зарбалар «Сурия озодлик армияси» билан ҳамкорликда амалга оширилди.
Мавзуга доир: Эрдўғон Туркиянинг Сурияда ҳарбий ҳаракатларни амалга оширишга ҳақи борлигини таъкидлади
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)