Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев МДҲ ҳудудида ягона виза тартибини жорий этишни таклиф қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг Ашхабодда бўлиб ўтган мажлисида Тўқаев тузилмага кирувчи мамлакатларнинг туризм соҳасидаги ўзаро алоқаларни кучайтириш салоҳиятига эътибор қаратди. Ҳамдўстликдаги ҳар бир давлат дунёнинг жозибали сайёҳлик йўналишлари рўйхатидан ўрин олишга арзигулик бетакрор тарихий, рекреацион ва табиат-ландшафт объектларига эга эканлигини таъкидлади.
Афсуски, миллий визавий ва миграцион тартибларда сезиларли фарқлар бор. Улар МДҲнинг бир неча давлатига бориш истагидаги хорижий сайёҳларга ноқулайлик туғдиради.Тўқаевнинг айтишича, бундай ёндашув МДҲ давлатларига келувчи туристлар оқимини бир неча баравар ошириш имконини берган бўларди.Бу қийин масала эканлигини биламан, бироқ балки МДҲ ҳудудида Шенген келишувига ўхшаш ҳамдўстлик визасини жорий этишни кўриб чиқиш керакдир.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон президенти
Изоҳ (0)