Суриядаги АҚШ қўшинлари Туркия артиллерияси томонидан ўққа тутилди. Бу ҳақда Пентагон маълумотларига асосланиб «Интерфакс» хабар берди.
Пентагон Туркиядан «шошилинч ҳимояланиш ҳаракатлари»ни талаб қилиши мумкин бўлган барча операцияларни тўхтатишни талаб қилиб чиқди.
Таъкидланишича, ўққа тутиш 11-октябр куни маҳаллий вақт билан 21:00 да Кобани шаҳрида рўй берган. Портлаш хавфсизлик ҳудудидан бир неча юз метр нарида рўй берган ва турк ҳарбийлари у ерда АҚШ кучлари борлигини билган.
Ўз навбатида, Туркия мудофаа вазирлиги АҚШ кузатув пункти ўққа тутилишида айбловларни рад этди. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар томонидан хавотирли хабар олинганидан сўнг артиллерия зарбалари тўхтатилган.
CNN телеканалига кўра, америкалик ҳарбийлар турклар томонидан ўққа тутиш натижасида жабрланмаган.
Изоҳ (0)