Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг 7 октябрдаги буйруғига асосан, Шерпўлат Бойқулов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Маълумот беришларича, Шерпўлат Бойқулов 1974 йил 7 майида Шеробод туманида туғилган. 1997 йилда Термиз давлат университетини, 2004 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — агрохимик-тупроқшунос, иқтисодчи.
У фаолияти давомида вилоят ҳокимлигида бўлим мудири, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси лавозимларида ишлаган.