Ижтимоий тармоқдарда 7 октябрь куни «Сурхондарёлик фермерлар пахта режасини бажариш бўйича ‘уддабуронлик’ қилдилар. Қабул пунктига келган прицепдаги пахта ичидан 10 киши чиқди» сарлавҳали видеолавҳа тарқалди.
Сурхондарё вилояти матбуот хизматининг хабарига кўра, видеолавҳада намойиш этилган ҳолат шу куннинг ўзида тезкорлик билан ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида мавсум бошидан буён вилоятдаги мавжуд пахта қабул қилиш пунктларининг бирортасида тиркамаси (прицепи) рақами 4512 бўлган трактор қабул қилинганлиги, тракторлар прицепида ортилган пахта ичидан одам тушиб келиши ҳолатлари аниқланмаган.
«Шуни инобатга олиб, вилоят ҳокимлиги видеолавҳада акс этган ҳолат Сурхондарёда бўлганлигини қатъий рад этади», — дейилади Сурхондарё вилояти матбуот хизмати хабарида.
Изоҳ (0)