Самарқандлик терговчилар жорий йил август ойида юз берган итни автомобилда босиб ўтишга уриниш ҳолати бўйича терговга қадар текширув ўтказди ва «ҳеч қандай ҳолат юз бермаган» деб топди. Бу ҳақда Меҳр ва Оқибат жониворларни ҳимоя қилиш жамияти маълум қилди.
Шаҳардаги 3-ИИБ бошлиғи О.Жўраев имзолаган хатда ушбу ишнинг кўриб чиқилиши тўхтатилгани, бу қарордан норози бўлган томонлар шаҳар прокуратурасига мурожаат этиши мумкинлиги маълум қилинган.
Меҳр ва Оқибат жамияти ушбу жавобдан қониқиш ҳосил қилмаган. Жамият вакиллари Самарқанд ҳуқуқ-тартибот ходимлари автомобиль эгалари итни босиб ўтишга урингани акс этган видеони ўрганишни истамаганидан таажжубланган.
Жониворлар ҳимоячилари самарқандлик терговчиларга Тошкент шаҳар ИИББдан ўрнак олишни тавсия қилган. Уларнинг айтишича, пойтахда айрим ички ишлар ходимлари ҳайвонлар ҳуқуқини ҳимоя қилишда ёрдам берибгина қолмай, балки ўзлари ҳам бунда бевосита иштирок этади.
Изоҳ (0)