Якка тартибдаги тадбиркорлар учун банк ҳисоб рақамини онлайн очиш имконияти пайдо бўлди, деб «Дарё»га маълум қилди Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, аввал ушбу қулайлик фақатгина юридик шахслар учун мавжуд бўлган.
Фирма очгандан сўнг ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтгач, ихтиёрга кўра банкни танлаш, сўнгра 5 дақиқа ичида банк ҳисоб рақамини очиш мумкин. Шунингдек, ҳисоб рақамини Давлат хизматлари марказларига ташриф буюрган ҳолда ёки электрон тарзда fo.birdarcha.uz сайти орқали очиш мумкин.Қўшимча қилинишича, бугунги кунда Ўзбекистонда фаолият юритаётган 27 та банк орқали ДХМ ёки онлайн форматда ҳисоб рақами очиш имкони мавжуд.Давлат хизматлари агентлиги
Изоҳ (0)