• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев: Иссиқ сув ва иссиқлик таъминотидаги барқарорлик — аҳолининг ҳаётдан рози бўлишини таъминловчи муҳим омил

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 4 октябрь, жума куни аҳолини узлуксиз иссиқ сув ва иссиқлик қуввати билан таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бугунги кунда мавжуд қозонхоналар ва иссиқлик тармоқларининг муайян қисми эскиргани, айримлари фойдаланишга яроқсиз аҳволга келиб қолгани кўрсатиб ўтилди. Хусусан, мазкур соҳага ҳозиргача хорижий инвестициялар умуман жалб қилинмагани мавжуд имкониятлар етарлича ишга солинмаганини кўрсатади.

    Йиллар давомида технологик модернизация ишлари амалга оширилмагани сабабли тармоқ даромадининг 85 фоизи ёқилғи-энергетикага сарфланмоқда. Афсуски, тармоқдаги йўқотишлар 35—40 фоизга етган. Энергия ресурслари харажати ва тўловлардаги номутаносиблик оқибатида кредитор ва дебитор қарздорлик юзага келмоқда.

    Шу боис Президент соҳани тубдан ислоҳ қилиш, мавжуд қувватларни янгилаш ва бошқарувни такомиллаштириш вазифаларини кун тартибига қўйди.

    Сифатли иссиқлик таъминоти тизимини йўлга қўйиш учун, аввало, тармоқ корхоналарини модернизация қилиш, бунда Австрия, Дания, Германия, Финляндия тажрибаси асосида энергия тежамкор ҳамда кўп мақсадли технологияларни кенг қўллашга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

    Ушбу тизимнинг афзаллиги шундаки, катта маблағ ҳисобига ишлаб чиқарилган иссиқликдан циркуляр тарзда қайта-қайта фойдаланса бўлади. Мисол учун, Тошкент шаҳри иссиқлик таъминотини шундай «ёпиқ тизим»га ўтказиш йилига 300 миллиард сўм миқдоридаги 3 миллион гигакалория иссиқлик йўқотилишининг олдини олади, айни пайтда 160 миллиард сўм ҳажмидаги 320 миллион куб метр табиий газ ҳамда 25 миллиард сўмлик 85 миллион киловатт электр сарфини қисқартириш имконини беради, дейилади хабарда.

    Йиғилишда 12 та шаҳардаги 5 мингга яқин турар жойнинг марказлашган иссиқлик таъминотини тиклаш ва уларни «ёпиқ тизим»га ўтказиш, хусусан, Бухоро ва Чирчиқ шаҳарлари бўйича тендер савдоларини якунлаб, 2020 йилда фойдаланишга топшириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шунингдек, келгуси йили Андижон, Самарқанд шаҳарлари ва Сергели тумани бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, бунда Жаҳон банкининг 140 миллион доллар кредитидан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди. Европа тараққиёт ва тикланиш банкининг 150 миллион доллар кредити ҳисобидан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Миробод туманларида иссиқлик таъминоти тармоғини модернизация қилиш, Бухоро, Фарғона, Қувасой, Урганч ва Нукус шаҳарларида янги технологияларни жорий этиш лойиҳасига Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг 780 миллион доллар кредитини жалб қилиш вазифаси қўйилди. Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг 55 миллион доллар маблағи эвазига Ангрен иссиқлик станциясини модернизация қилиш бўйича ҳам топшириқлар берилди.

    Тармоққа бозор механизмларини кенг жорий этиш орқали соғлом рақобат муҳитини шакллантириш муҳимлиги таъкидланди. Бунинг учун, аввало, тарифлар эркин бўлиши лозим. Шу боис соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, келгуси йилдан Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимига давлат-хусусий шериклик корхоналарини жалб этиш чоралари белгиланди.

    Йўқотишларни бартараф этиш ва меъёридан ортиқ истеъмолни камайтириш мақсадида иссиқлик энергиясини ҳисобга олишнинг автоматлашган тизимини жорий этиш зарурлиги қайд этилди.

    Мамлакат аҳолиси 119 та шаҳар ва 11 мингдан зиёд қишлоқлардаги қарийб 6 миллионга яқин ҳовли-жойларда истиқомат қилади. Уларни куз-қиш мавсумида иссиқлик билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига фақат кўп хонадонли уйлар билан чегараланмасдан, барча аҳолини иссиқлик таъминоти билан қамраб олиш, бу борадаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

    Соҳада бошқарув самарадорлигини ошириш, фаол инвестициялар жалб этиш учун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш, иссиқлик таъминоти корхоналарини алоҳида акциядорлик жамиятига бирлаштириш бўйича тавсиялар берилди. Бу акциядорлик жамияти объектларни эксплуатация қилиш билан бирга, янги лойиҳаларни шакллантириш, уларга халқаро молиявий ташкилотлар маблағларини жалб этиш билан шуғулланади.

    Йиғилишда ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг пировард натижаси халқни рози қилиш, одамларнинг турмуш даражаси ва сифатини юксалтириш, уларнинг ишончини оқлашдан иборат экани алоҳида таъкидланди, дейилади хабарда.

    Ўтган даврда берилган топшириқлар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланди ва келгусида амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди.

    05.10.2019, 07:41   Изоҳ (0)   14122
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Хитой ва Гонконг аҳолиси учун бир ҳафталик визасиз режим жорий этади

    05.10.2019, 05:39

    Вазирлар Маҳкамасига тиббиёт ходимларига тажовуз қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилган қонун лойиҳаси киритилди

    05.10.2019, 01:31

    Шавкат Мирзиёев туркиялик олий мартабали меҳмонларни қабул қилди

    04.10.2019, 23:58

    Тошкент вилоятида ЙПХ инспекторлари 1 кунда 300 га яқин пиёдани жаримага тортди

    04.10.2019, 23:29

    МИБ Нукусда банк фойдасига 3,3 млрд сўмлик кредит қарзини ундирди

    04.10.2019, 22:58

    Янгийўлда юк машинаси ёниб кетди

    04.10.2019, 22:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.