«Кексалар ҳафталиги» муносабати билан Самарқанд вилоятида кекса авлод вакиллари иштирокида марафон ташкил этилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Самарқанд вилоятининг барча туман ва шаҳарларидан келган фахрийлар Регистон майдони яқинида тўпланиб, Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйди. Шундан сўнг фахрийлар Ислом Каримов кўчаси бўйлаб 5000 қадам юриш марафонида қатнашди. Марафондан сўнг вилоят нуронийлари бир пиёла чой устида суҳбат қурдилар.
Аввалроқ, Вазирлар Маҳкамаси 27-сентябрда қабул қилган қарорига кўра, шу йилдан бошлаб ҳар йили октябр ойининг биринчи ҳафтаси «Кексалар ҳафталиги» этиб белгиланди.
Изоҳ (0)